Get Mystery Box with random crypto!

Истеъмолчилар ва ишлаб чикарувчилар ортикчаларини монопол ва р | Match cafe

Истеъмолчилар ва ишлаб чикарувчилар ортикчаларини монопол ва ракобатлашган бозор шароитларида караймиз.
Ракобатлашган бозордаги ишлаб чикарувчилар ва монопол ишлаб чикаришнинг чекли харажатлари (МС) бир хил деб фараз килайлик.
Маълумки монополист уз фойдасини МС=МR булишини (В нукта) таъминлайдиган ишлаб чикариш хажмида максималлаштиради. Монополистнинг оптимал ишлаб чикариш хажми Qm ва у белгилайдиган нарх Рmга тенг. Ракобатлашган бозорда Р=МС булгандаги ишлаб чикариш хажми максимал фойдани таъминлайди ва талаб чизиги Билан таклиф чизиги кесишган нукта Е да мувозанат нарх Ре ва мувозанат ишлаб чикариш хажми Q аникланади.
Монопол нархда истеъмолчилар камрок махсулот сотиб оладилар. Махсулотни монопол нархдан сотиб олган харидорлар узларининг истеъмол ортикчасини маълум кисмини юкотади, бу йукотиш 10,3 расмда Рm РеАС тугри туртбурчак юзасига тенг. Махсулотни Ре нарзда сотиб олишни хохлаган, лекин Рm нархда сотиб олаолмаган истеъмолчилар хам, истеъмол ортикчасининг кисмини йукотади, бу йукотиш АЕС учбурчак юзасига тенг. Истеъмолчиларнинг истеъмол ортикчасининг умумий йукотиш Ре РmАС туртбурчак юзи Билан АЕВ учбурчак юзи йигиндисига тенг. Ишлаб чикарувчи эса махсулотни юкори Рm нархга сотиб Ре РmАС туртбурчак юзи Билан ифодаланган фойдани олади, аммо шу Билан бирга у ишлаб чикариш ортикчасининг ВСЕ учбурчак юзасига тенг булган ксмини юкотади, яъни у кушимча (Qe-Qm) ,бирлик махсулот ишлаб чикариб, уни Ре нархда сотиб олиш мумкин булган кушимча фойдасини йукотади.
Шундай килиб, ишлаб чикарувчининг умумий фойдаси Ре РmАС турт бурчак юзидан ВСЕ учбурчак юзасини айирмасига тенг. Энди ишлаб чикарувчининг умумий фойдасидан истеъмол йукотган истеъмол ортикчасини айирсак (АВЕ=АЕС+ВСЕ) АВЕ учбурчак юзасига тенг буоган соф йукотишни оламиз. Бу соф йукотиш монопол хокимиятиданкелиб чикади.
АВЕ учбурчак юзасига тенг соф йукотиш монополиянинг «улик юки» булиб, у жамиятнинг йукотиши ёки жамиятнинг монополиядан курадиган зарарини ифодалайди.
Монопол фирма уз монополиясини саклаб колиш учун бошка фирмаларни тармокка киришига тусиклар яратиш учун Яна харажатлар килса, у бу Билан жамият йукотишларини янада ошириши мумкин.
МОНОПОЛ НАРХГА СОЛИКНИНГ ТАЪСИРИ
Юкорида курган эдикки, ракобатлашган бозорда бир бирлик махсулотга куйилган солик, махсулотнинг бозор нархини солик микдорига нисбатан кичикрок микдорга узгартиради ва бу солик юкки хам истеъмолчига хам сотувчига таксимланади. Монопол бозорда солик куйилганда, махсулот нархи солик микдоридан купрок микдорга ошиши мумкин.
Фараз килайлик монопол бозорда хар бир бирлик махсулот стортилади. Солик микдори t сумга тенг ва монополист сотилган хар бирлик махсулот учун давлатга t Сум солик тулайди. Демак, фирманинг уртача ва чекли харажатлари t сумга ошади. Агар фирманинг бошлангич чекли харажати куйидагича булади.
Графикда солик хисобига узгарган чекли харажат чизиги МС бошлангич чекли харажат чизиги t микдорга юкорига силжитиш оркали хосил килинади.
Натижада МС чизиги чекли даромад чизигини, яъни В1 нуктада кесиб утади. Биз соликка тортилгандан кейинги ишлаб чикариш хажми Q0 ва нарх Р0ни ва соликка тортиладиган кейиги ишлаб чикариш хажми Q1 ва нарх Р1ларни оламиз.
Чекли харажат чизигини юкорига силжиши ишлаб чикариш хажми Q0 дан Q1 гача пасайтиради, нархни Р0 дан Р1 га кутаради.
Бунинг сабаби, монопл бозорд нархнинг чекли харажатга нисбати талабнинг эластиклигига боглик.
Е
Масалан, Ебулса, монопол нарх формуласига кура солик t га тенг булганда,
Р=
Нарх солик микдорига нисбатан икки баробар ортади. Таянч иборалар. Соф монополия, олигополия, монопол ракобат бозори, монопсония, бозор хокимияти, монопол нарх, Лернернинг монопол курсаткичи, Херфиндал-Хиршман индекси соф йукотиш.