Get Mystery Box with random crypto!

​​ЎҚИТУВЧИЛАР, СИЗ ҲАМ ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ ЧЕМПИОНИСИЗ! | 271-maktab matbuot xizmati

​​ЎҚИТУВЧИЛАР, СИЗ ҲАМ ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ ЧЕМПИОНИСИЗ!

Ҳа, шундай!

Нодирбек Абдусатторовнинг бобоси Абдусаттор Очилов узоқ йиллар Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 38 ва 41-мактабларда дарс берган. Отаси полковник Фазлиддин Очилов ҳозир Қуролли Кучлар академиясида бўлғуси офицерларга сабоқ бериб келмоқда.

Нодирбек Ёқуббоевнинг бобоси Ёқуббой Искандаров Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 5-мактабда директор бўлган ҳамда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган.

Жавоҳир Синдоровнинг катта бобоси Ойдин Синдоров Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 60-мактабда география ва бошланғич таълим ўқитувчиси бўлган. Бобоси юридик фанлар доктори Комил Синдоров ҳозир Тошкент давлат юридик университетида дарс беради. Бувиси Жамила Синдорова Сирғали туманидаги 300-, 55-мактабларда директорлик қилган. Ҳозир Янгиҳаёт туманидаги 331-мактаб раҳбари. Онаси Ҳафиза Синдорова Сирғали туманидаги 301-мактабда дарс берган.

Жаҳонгир Воҳидовнинг отаси GM Тоҳир Воҳидов Самарқанд давлат университетида талабаларга 10 йил сабоқ берган. Онаси Феруза Нишонова Самарқанд шаҳридаги 29-мактабда математика фанидан дарс берган.

Шамсиддин Воҳидовнинг бобоси Воҳид Товошов Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 38-мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган.

Шундай экан, бу улкан ғалаба Сизнинг ҳам ғалабангиз, муҳтарам муаллимлар.
Ҳалол меҳнатларингиз меваси.


Ҳусан Карвонли

Xalq ta'limi Info