2022-08-12 10:04:13
Энди ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда уларнинг ота-онасини маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади
Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” янги таҳрирда
тасдиқланди.
Янги таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига кўра таритиббузар ўқувчилар ота-онаси
(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан
тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш мумкин бўлади.
Ўқувчи ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаса уларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш;
қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;
ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни муассасага таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш;
фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш;
ота-онаси
(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан
тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш.
Эслатиб ўтамиз, эски таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларида тартиббузар ўқувчилар ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш ҳамда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш каби жазо чоралари белгиланмаган эди.
Xalq ta'limi Info
167 views07:04