Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза ЖУДА КЎПЧИЛИК БОЛА ТАРБИЯСИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ АЙБЛАЙ | 271-maktab matbuot xizmati

#Мулоҳаза

ЖУДА КЎПЧИЛИК БОЛА ТАРБИЯСИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ АЙБЛАЙДИ. АММО...

“Осмондаги болалар”
лойиҳасига интервью берган ҳуқуқшунос, Хушнудбек Худойбердиев фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг роли мавзусида жуда яхши фикрларни айтибди.

“...Ҳозир жуда кўпчилик ота-оналар бола тарбиясида ўқитувчиларни айблайди. Мактаб яхши ўқитмаган, ўқитувчиси ундай экан, ўқитувчиси бундай экан дейди. Яъни ҳамма айбни, ҳамма масъулиятни тўлиқлигича ўқитувчининг зиммасига юклашга ҳаракат қилишади, ва буни тўғри деб билишади.

Фарзандинг нега ундай бўлди деганда ўзида заррача ҳам айб сезмайди. Аксинча ўқитувчиси ёмон чиқди, мактаб яхши ўқитмади дейди. Мактаб билим беради, тарбия бермайди. Тарбия энг аввало ота-онадан. Тўғри, болалар мактабда тарбия ҳам олади, лекин у ерда оммавий жамиятда юриш-туриш қоидаларини ўрганишади... Аммо асосий, фундаментал тарбияни ота-она беради.” – дейди Хушнудбек Худойбердиев.

Суҳбат давомида фарзанд тарбиясига оид жуда яхши фикрлар билдирилган. Яхшиси ушбу суҳбатнинг ота-оналарга бағишланган қисмини мана бу ҳавола орқали ўзингиз кўришингизни тавсия қиламиз.

Xalq ta'limi Info