Get Mystery Box with random crypto!

Эй адли Илоҳий Раббим! Адолатингнинг кенг дастурхонида мени ҳа | Marvarid_dil

Эй адли Илоҳий Раббим! Адолатингнинг кенг дастурхонида мени ҳам солиҳлик либосинг билан ясантир. Менга ғазабимни енга оладиган, фитна ва адоватлар оташини ўчирадиган, инсонлар орасини ислоҳ қиладиган, уларни бирлаштирадиган, мўминларни айбини беркитиб, яхшиликларини васф этадиган, юмшоқ муомалали, гўзал хулқли ва шижоатли, доимо фазилатга интиладиган, неъматларга шукр қиладиган, лойиқ бўлмайдиганларга ҳам яхшилик қиладиган, қийин бўлса ҳам ҳақни гапирадиган, Ислом учун талабчан, хайр ва яхшиликларни кўпайтирадиган ва бошқа яхши ҳислатларга эга бўлган бандаларинг билан бирга қил ва улар каби бўлишни насиб эт менга.