Get Mystery Box with random crypto!

​​Муҳаббат нималигини биласизми? Муҳаббат - овқат сузаётиб | Marvarid_dil

​​Муҳаббат нималигини биласизми?

Муҳаббат - овқат сузаётиб мушукнинг ризқини ҳам ажратиб беришдир!

Муҳаббат - тўкилган нон увоқларини ҳовлидаги қушларга илинишдир!

Муҳаббат - Ҳовли оша қўшнининг уйига кириб борган овқат иси туфайли уларга ҳам таомдан илинишдир!

Муҳаббат - Ўзингиз бирор неъматга етишганда дарҳол дўстингиз кўз олдингизга келишидир!

Муҳаббат - Чумолиларга озор бериб қўймаслик андишаси билан ерни оҳиста босишдир!

Муҳаббат - Пешонангиз саждага текканда бу неъматдан мосуво яқинларингизга ҳам ҳидоят исташингиздир!

Муҳаббат - азиз инсонларнинг эшигини соғинишдир!

Муҳаббат - соғинчдир, дарддир, ҳасратдир, ғамдир, қувончдир, йиғидир, табассумдир, маҳзунликдир, Ишқдир!

Дилбар Ражабова

@Dilbar_Rajabova