Get Mystery Box with random crypto!

10 йил давомида фақат бир долларлик купюраларни қалбакилаштирг | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

10 йил давомида фақат бир долларлик купюраларни қалбакилаштирган инсон.

Америкалик Эмерих Ютнер 10 йил давомида фақат бир долларлик купюраларни қалбакилаштирган ва доимий равишда АҚШ махфий хизматлари таъқибидан қочиб юрган.

У ўз ишини 1938-йилда бошлаган ва ҳафтасига 10-12 та шундай купюралар тайёрлаган ҳамда уларни Манхеттендаги турли дўконларда сарф қилган.

Уни қўлга олишганда, суд судланувчининг фақатгина ўз эҳтиёжи учун пулларни қалбакилаштиргани ва энг муҳим нарсаларга сарф этганига эътибор қаратган. Шундан сўнг унга 1 йил-у 1 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади ва бундан ташқари 1 доллар жарима тайинланади, бу сафар ҳақиқий купюраларда)

Қамоқдан чиққач, Ютнер ўз ҳикоясини экранлаштириш ҳуқуқини Голливудга сотади ва шунча йил давомида пул қалбакилаштириб топган пулидан ҳам кўп маблағ ишлаб олади.

https://t.me/dimi_10_namangan