Get Mystery Box with random crypto!

«Мактабгача таълим»

Telegram kanalining logotibi maktabgacha_mt — «Мактабгача таълим» М
Telegram kanalining logotibi maktabgacha_mt — «Мактабгача таълим»
Kanal manzili: @maktabgacha_mt
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.91K
Kanalning ta’rifi

Бизнинг каналимизда:👇
↪️Мактабгача таълим янгиликлари жойлаштириб борилади
Боғланиш учун:
@Messengerse1_bot
га мурожаат қилишингиз мумкин.
каналимиз
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsSzD61McloMeQ

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-30 18:03:19 Тошлоқ тумани инвестиция дастурига тушган. 2021 йилда нималар қилинади?

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларига асосан Тошлоқ туманида 2021 йилда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 13456,5 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан, жорий йилда 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига янгитдан қўшимча бино қуриш учун 150 ўринли қийматда 953,2 миллион сўм маблағ сарфланади;

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 39-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари учун 420 ўринли қийматда 2352 миллион сўм маблағ ажратилган;

8 миллиард сўм маблағ ҳисобига 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам, 30 ўринли жарроҳлик бўлими, 85 ўринли туғуруқ бўлими, 35 ўринли ички касалликлар бўлимлари бинолари реконструкция қилинади;

тумандаги 5,4 километр узунликдаги мелиорация объектларида 1353,8 миллион сўм маблағ ҳисобидан реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилади;

«Пиёзчилик» маҳалла фуқаролар йиғинида 4,8 километр узунликдаги ичимлик суви тизими қурилиб, унга 797,5 миллион сўм маблағ сарфланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.7K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:43:43 ССВ: ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
3.9K views13:43
Ochish/sharhlash
2021-01-30 15:24:50 ​​#Бухородан_мурожаат.

Ассалому Алайкум!! Мен Ахмедова Шоира Тошевна Бухоро Вилояти Шофиркон Тумани Талисафет МФЙ яшайман.

Касбим тарбиячи хозирги пайтда тадбиркорлик мақсадида президентимиз ташабуслари билан мактабгача талимини янада ривожлантириш ва давлат хусусий шерикчилик асосида жажи болажонларимиз учун боғча қуриш мақсадида 2019 йил туман хокими қарори асосида 120 уйинга мўлжаланган боғча қуриш учун Бухоро вилояти Шофиркон тумани Доригар мфй худудидан ер ажратилди.
Мен 2019-йил 6 майда Мактабгача талим вазирлиги билан битим имзоладим менга моля вазирлиги томонидан 2 милиард 400 милион сўм ажратилиши керак халигача пул ажратилмади мен ўз хисобимдан қурулиш ишларини бошлаган ман хозирги пайтда қурулиш ишларим чала холда қолмоқда бу махалада болажонларни боғчага қамрови 0%
Бундан ташқари атрофимдаги махалаларда хам боғча йўқ. Болажонларни 5-6 км га машинада олиб бориб келишади.

Мутасадди рахбарлар ушбу мурожаатимни ижобий хал қилишга ёрдам беринглар.


Бухоро вилояти.
Шофиркон тумани
Талисафет МФЙ "ШОИРА ЁҒДУ 2019" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти рахбари: Шоира Тошевна.


Тел: +998997028686

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.6K views12:24
Ochish/sharhlash
2021-01-29 18:31:45
Тошкент вилояти Мактабгача талим бошқармаси Қибрай тумани мактабгача талим тассаруфидаги 20-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги «Буюк шоир ва мутафаккир "Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигиʼʼ ни кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-4865-сон қарори ижроси юзасидан «Алишер Навоий бобомизнинг 580 йиллиги» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини назарда тутган ҳолда ўтказилган тадбирда улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий мероси асосида тарбияланувчилар томонидан саҳна кўринишлари, ғазаллар ва рақслар саҳна кўринишида ижро этилиб, тарбияланувчилар чуқур тушунчаларга эга бўлишди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.9K viewsedited  15:31
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:52:24
Қашқадарё вилояти Дехқонобод тумани
М.Улуғбек кўчаси 18 уйда жойлашган
«Реал Келажак» НМТТ иш бошқарувчиси: В.М.Норсафаров томонидан йўлланган видео мурожаат. №2

Ушбу мурожаатга мутассади ташкилот рахбарлари эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Мурожаатчи Телефон рақами:
(98) 776-85-01.
Эл.манзил: vahob.68@mail.ru

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.6K views14:52
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:34:25 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ


2021 йил учун давлатмактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Boshqalarga ham ulashing !!!

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
2.3K views11:34
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:34:25
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ


2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

ID-28338

Boshqalarga ham ulashing !!!

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
2.0K views11:34
Ochish/sharhlash
2021-01-29 12:03:53
Тошкент шаҳар, мактабгача таълим бошқармаси Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 409-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти "Жисмоний тарбия йўриқчилари хамда хареогрофлар" учун ўқув амалий семинарни ташкил этилди. Ушбу семинарда, барча таълим ташкилотларидан, жисмоний тарбия йдриқчилари ва хареогрофлар қатнашиб, "Лойихалаштириш методи орқали мактабгача ёшдаги болалар учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш" мавзусида ўзаро тажриба алмашиб, малакаларини оширдилар

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.5K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash
2021-01-29 11:47:50 ​​Мактабгача таълим вазирлигида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вазирлик, ҳудудий бошқармалар масъуллари иштирокида Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, мактабгача таълимга болалар қамровини 65 фоизга етказиш, бу борада мавжуд имконият ва муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.  

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин стратегик режаларни амалга ошириш учун, биринчи навбатда, инвестиция дастури доирасида МТТларни кенгайтириш, шунингдек, нодавлат секторни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.  

– Альтернатив кўринишдаги боғчаларни янада кўпроқ очишимиз керак, – деди вазир. – Маҳаллаларда мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган болалар учун таълимни кенг қамровли йўлга қўйишимиз зарур.  

Йиғилишда бандлик масалалари бўйича ҳам сўз юритилди. Қайд этилишича, 2020 йилда 30 мингдан ортиқ абитуриентлар педагогика коллежларига қабул қилинган.

Мактабгача таълим соҳасида таҳсил олаётган барча битирувчиларни келгусида иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.  

Шунингдек, оилавий МТТларни ташкил этиш орқали битирувчи-ёшларни иш билан таминлаш масаласи кўрилди. Таъкидланганидек, бу каби оилавий МТТларни ташкил этиш мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
1.8K views08:47
Ochish/sharhlash
2021-01-29 11:33:40
Ўзбекистонда 1 апрелдан «боғча пули» 15 фоизга оширилиши мумкин

Мактабгача таълим вазирлиги «2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, 1 апрелдан давлат мактабгача таълим муассаса (МТМ)ларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги — ўртача 15 фоизга оширилган миқдорлари жорий этилмоқда.

Тарифлар Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва бошқа жойдаги МТМ учун табақалаштирилган ҳолда белгиланган. Болалар боғчаси учун энг юқори миқдорлар пойтахтда амал қилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар ҳам белгилаб берилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEKZKsRfGKS6DJ0V3Q
3.2K views08:33
Ochish/sharhlash