Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугун 27 нафар талаба янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар | Magistrlar Official

​​Бугун 27 нафар талаба янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар турар-жойида кутиб олмоқда

Маълумки, барча олий таълим муассасалари талабалари қишқи таътилга чиқишиб, уларнинг барчаси доимий яшаш жойларига жўнаб кетишди. Аммо Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган айрим хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар қишки таътилни талабалар турар-жойида ўтказишмоқда ва янги йилни ҳам шу ерда кутиб олишмоқда.

Шу жумладан, айни вақтда 27 нафар хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар янги йилни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-сонли талабалар турар-жойида кутиб олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ушбу талабалар ҳолидан хабар олиш ва уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида янги йил арафасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалар турар-жойига келди ва улар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди.

Вазир талабалар билан яқиндан танишиб, самимий мулоқотда бўларкан, уларнинг ўтиб бораётган йилдаги ёдда қоладиган таассуротлари, ўз олдига қўйган орзу-мақсадлари билан қизиқди. Суҳбат давомида А.Тошқулов уларга байрам табригини йўллаб, ўқишларига омад, келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилади.

Шу ўринда, вазирлик номидан байрам дастурхони безатилиб, уларга янги йил байрами шукуҳи ва кайфияти улашилди.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йили қишки таътил даврида хорижий ва давлат қарамоғидаги чин етим ҳамда ногиронлиги бўлган талабанинг ҳар бир вилоятда биттадан турар-жойда уюшган ҳолда олиб қолиниши ташкил этилган бўлиб, бу каби тадбирлар ҳудудлардаги ОТМда ҳам изчил давом эттирилмода.

Айни байрам арафасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг талабалар турар-жойида 27 нафар талаба, шундан 5 нафари чин етим, 22 нафари хорижий: 13 нафари – Афғонистон, 9 нафари – Туркманистон фуқаролари истиқомат қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube