Get Mystery Box with random crypto!

#Doktorantura #PhD || #DSc Таянч докторантура, докторантура | Magistrlar Official

#Doktorantura
#PhD || #DSc

Таянч докторантура, докторантура, стажёр-тадқиқотчилик, мустақил изланувчилик фарқи нимада?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори 2-иловасида қуйидагича таъриф берилган:

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;
PhD дан яъни, таяч докторантурадан олдинги босқич бўлиб, ҳозирда стажёрга таянч докторантурага киришда ҳеч қандай имтиёз кўзда тутилмаган! "эл қатори" имтиҳон топширади

стажёр-тадқиқотчиликда — таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда 3 912 720 сўм миқдорида стипендия тўланади

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мутахассислик ва хорижий тил имтиҳонларидан мувафаққиятли ўтган талабгорлар 3 йил ичида танлаган мавзуси доирасида илмий иш олиб бориши, тегишли ихтисослик бўйича Илмий Кенгашда ҳимоя қилиши ҳамда якунда тегишли фан бўйича фалсафа доктори дипломи тақдим этилиши назарда тутилади

таянч докторантурада — таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга ега бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда 4 419 894 сўм сўм миқдорида стипендия тўланади

докторантура — фан доктори ((Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

PhD дан ёки "эски" фан номзоди илмий даражасидан кейинги босқич бўлиб, тегишли фан бўйича Doctor of Science (DSc) илмий даражаси берилади

докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда 5 435 064 сўм стипендия тўланади.

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли. ( йилда 4 маротаба ҳужжат қабул қилинади, квота ажратилмайди, талабгорлар кириш сухбати асосида қабул қилинади)

Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг ушбу босқичида талабгор (изланувчи) асосий иш жойида ишлаган ҳолда тадқиқот олиб боргани учун, молиялаштириш кўзда тутилмаган ( стипендия тўланмайди)

Таянч докторант ва докторантлар ўқиш муддати давомида диссертацияси мавзусини мувафаққиятли олиб боришлари ва ўз вақтида ҳимоя қилишлари нуқтаи-назаридан солиққа тортилмайдиган стипендия белгиланган.

Таққослаш учун давлат ОТМ ўқитувчисининг "қўлига тегадиган " ойлигидан таянч докторантнинг стипендияси бирмунча ортиқ. Бунинг замирида эса илмий ходимнинг етарли шарт-шароитда илм қилиши ва Ташкилотнинг илмий салоҳиятини оширишга қаратилганидир.

Маъулумот учун, Ўзбекистон ОТМ ларидаги профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 2016 йилда 31.9 фоиз бўлгани ҳолда, 2020-йилда 38 фоиздан ортгани қувончли рақамдир. Янги очилаётган Илмий Кенгашлар, таянч докторантура учун сўнгги йилларда квотанинг оширилаётгани, илмий даражали ходимларни асосли рағбатлантириш тизимлари жорий этилгани илмий ходимларда самарали рағбат уйғотмоқда

Мамлакат ривожи давлатдаги билимлиларнинг салмоғига мутаносибдир. Давлатнинг зиёли қатламини ташкил этувчи Сиз талабгорларга - барча соҳаларда , давлат иқтисодини янада ошириш ва миллатни зиёли қилиш каби катта масъулият ишонилмоқда

@doktorantlarofficial
@doktorantlarofficial_group