Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Telegram kanalining logotibi liderlar1 — LIDERLAR
Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.17K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-05-11 11:56:48 ​​ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 30 СИРЛАРИ:

1. Жамоа Раҳбар бошчилигида танланади.
2. Ғоя ҳақиқий жамоани яратади.
3. Ҳар бир инсон жамоада ўз ўрнини эгаллайди.
4. Жамоадаги инсоннинг ўрнини Раҳбар белгилайди.
5. Бир кишидан кўра, жамоа билан кўпроқ нарсага эришса бўлади.
6. Вазифалар кўпайиши билан жамоа ўсиб боради.
7. Раҳбар - бу мақсадга эришиш йўлларини аниқ ва тиниқ кўра оладиган жамоадаги ягона инсон.
8. Раҳбар ҳар бир аъзонинг белгиланган мақсадга эришиш учун ҳаракатларини тўғирлаб боради.
9. Жамоа бир кишидан бошланади.
10. Энг кучли жамоа бу Лидерлардан ташкил топган жамоадир.
11. Раҳбарнинг вазифаси Лидерларни йиғишдир, Лидерлар эса жамоани шакллантиради.
12. Жамоани фақат унинг Раҳбаридан бошқа ҳеч ким илҳомлантира олмайди.
13. Жамоадаги тасодифий одамлар, ишларни орқага тортади.
14. Раҳбарнинг вазифаси - жамоани тасодифий одамлардан тозалаш.
15. Жамоа учун ажойиб мотивация - бу ғоя.
16. Раҳбарлар учун ғоя биринчи ўринда туради.
17. Ғояларни бирлашган жамоа аъзолари илгари суради.
18. Ғийбатчи ва фитначилар жамоага путур етказади.
19. Ҳар бир аъзонинг натижалари бутун жамоанинг ютуқларига қўшилади.
20. Жамоанинг ютуқлари унинг тузилиши тўғрилигининг кўрсаткичидир.
21. Ходимларнинг ташаббуси ҳар доим ҳам фойдали бўлмайди.
22. Энг зўр кадрлар - бу сиз ўзингиз яратган кадрлардир.
23. Лидерлар келажакдаги мақсадларга эришиш учун вазифалар эмас, балки натижалар тўплайди.
24. Ҳар қандай ишда энг қийин нарса бу жамоани йиғишдир.
25. Жамоанинг асосий хусусияти бир-бирини тўлдиришдир.
26. Раҳбарсиз жамоанинг энг яхши намунаси - оққуш, қисқичбақа ва чўртан балиқдир.
27. Шаклланиш, сақлаб қолиш ва ривожланиш босқичида ҳаракат қиладиган одамлар турли хил одамлардир.
28. Ғоядан кўнгли қолган одам жамоани бузишга интилади.
29. Жамоадаги ҳар бир аъзо ўз ривожланиш истиқболларини кўра олиши керак.
30. Раҳбар доимий равишда Лидерларни топишда изланиши керак.

Тайёрлади: Шухрат Мамиров
9.8K views08:56
Ochish/sharhlash
2023-05-11 06:00:01 ​​“Инсон донолигининг энг юқори даражаси - бу вазиятга мослашиш ва ташқи таҳдидлар олдида хотиржамликни сақлаш қобилиятидир”.

Даниель Дефо
7.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-10 11:14:24
Давлат хизматчилари саломатлиги — давлат ҳимоясида

Давлат хизматида самарали ва узоқ ишламоқчи бўлсангиз, турмуш тарзингиз ва меҳнат фаолиятингизда ушбу тавсияларни  инобатга олинг.

Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим.

@otabek_khasan
6.3K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-05-10 06:57:07
Аждодларимиз хотираси қалбимизда мангу сақланади!

Бухоро вилояти "Келажак лидерлари клуби"
6.8K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2023-05-10 06:00:01 ​​Фақат мақсадгина ҳаётга маъно ва қониқиш ҳиссини олиб кира олади. Бу нафақат саломатликнинг яхшиланиши ва узоқ умр кўришга ёрдам беради, балки оғир дамларда ҳам умид томчиси ҳам бўлиб хизмат қилади.

Стив Жобс.
8.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-09 20:35:32
#хайрли_тун ​​

Хасан Басрий р.а айтадиларки:

Отаётган ҳар бир тонг шундай нидо қилади:

"- Эй одам боласи, мен янги тонгман, огоҳ бўл!
Сенинг қиладиган амалларинга гувоҳ бўламан, мени ўтказиб юборганингдан кейин қиёматгача қайтмайман, шундай экан мендан унумли фойдаланиб қол"

Вақт ҳеч қачон бетараф бўлмайди, у ёки инсоннинг фойдасига, ёки зарарига гувоҳлик беради.

Барчамизнинг вақтимиз фойдамизга гувоҳлик берсин!

Илоҳим...

Ўйлайман-ки, бугунги кун барчамиз  учун яхши бир кун бўлди, хайрли амалларни бажардик!

Тунингиз эса осуда ўтсин! 
7.9K views17:35
Ochish/sharhlash
2023-05-09 08:30:08
@otabek_khasanov
6.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-05-09 06:00:01 ​​Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин.
Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди.

Махатма Ганди
7.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-08 08:19:03 Бир шогирд узоқ фурсат машҳур рассомнинг қўлида таълим олибди ва касб маҳоратини эгаллаб олгач, устозидан оқ фотиҳа беришни сўрабди.
- Ижозат берсангиз, мен ҳам мустақил иш бошласам, ўрганганларимни амалда тадбиқ этсам…
Устоз жавоб берибди:
- Сен менинг энг яхши шогирдимсан, жуда кўп нарсани ўргандинг. Аммо мустақил иш бошлашингдан олдин сўнгги маслаҳатим бор. Бунинг учун боргин-да, энг яхши расмингни чизиб кел!

Шогирд устозининг олдидан мамнун ҳолда чиқиб, бор маҳорати билан зўр расм чизибди. Сўнг уни устозининг олдига олиб келибди. Устози расмни кўриб, шогирдига топшириқ берибди:
- Энди шу суратни шаҳарнинг энг гавжум жойига олиб бориб илиб қўй ва ёнига қизил қалам қўйиб, шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар қизил қалам билан ўша эътироз ўрнига белги қўйсин!»
Ўз расмининг мукаммаллигига шубҳа қилмаган шогирд устозининг айтганини бажарибди ва икки кундан сўнг кўз ёш билан қайтиб келибди:
- Устоз, мендан рассом чиқмайди! Қаранг, энг мукаммал деб ҳисоблаган расмим ҳам одамларга ёқмабди.

Устоз қараса расмнинг ҳамма жойига қизил билан чизиб ташланган, қизил қалам тегмаган жойи йўқ ҳисоби. Шунда шогирдини овутиш учун устоз яна битта топшириқ берибди.
- Энди қизил қаламларни ўчириб ташлагин-да, шу расмни ўша гавжум жойга яна илиб қўй, аммо бу сафар расмнинг ёнида қизил қалам эмас, мўйқалам билан ранглар идишини қолдир ва шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар мўйқалам билан ўша эътирозни тузатиб қўйсин!»

Шогирд чиқиб кетибди. Бир кун, икки кун, бир ҳафта, бир ой вақт ўтибди. Аммо расмга биронта одам ўзгартириш киритмабди. Шогирд буни тушуна олмай турганида устози унга сўнгги маслаҳатини илинибди:
- Кўрдингми! Одамлар шунақа, танқид қилиш сўралса ҳамма ўзини шу касб мутахассиси ҳисоблайди, аммо тузатишга келганда ҳаммалари жим бўлишади.

Унутма, бирон нарсани танқид қилишдан аввал ўрнига нима бера олишинг мумкинлигини ўйла. Йўқса, танқид қилма!
10.9K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-05-08 06:00:01 ​​​​Istaganimizga erishish uchun bo'sh hamyon emas, balki bo'sh aql va bo'sh qalb halaqit beradi.
Norman Pil

Tavakkal qilishga jurʼat qila olmaydigan odam, hayotda hech nimaga erisha olmaydi.
Muhammad Ali

Men o'z faoliyatim davomida 9000 marotaba to'pni o'tkazib yuborganman. 300ga yaqin o'yinda yutqazganman, 26 marotaba menga hal qiluvchi to'pni tushirishni ishonib topshirishgan va men eplay olmaganman. Men omadsizliklarimga qayta qayta chidab kelganman. Va aynan shuning uchun ham muvaffaqiyatga erishganman.
Maykl Jordan
9.2K views03:00
Ochish/sharhlash