Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Telegram kanalining logotibi liderlar1 — LIDERLAR
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.30K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-14 07:17:28 ​​Фақат мақсадгина ҳаётга маъно ва қониқиш ҳиссини олиб кира олади. Бу нафақат саломатликнинг яхшиланиши ва узоқ умр кўришга ёрдам беради, балки оғир дамларда ҳам умид томчиси ҳам бўлиб хизмат қилади.

Стив Жобс.
5.7K views04:17
Ochish/sharhlash
2024-05-13 06:00:02 ​​Бир донишманддан сўрабдилар нечук сиз қувониб юрасиз десалар,-
Эрталаб менга танлов берилади кунни роҳат билан ўтказиш ёки ғам ташвиш, азият билан? Мен роҳатни танлайман деган эканлар!

Вақтни қандай ўтказишимиз танловимизга боғлиқ,

Ҳар куни мувофақиятни,
Ижодкорликни,
Эзгуликни,

Ёки

Бошқасини танлаш мумкин!
Шундай экан хар куни муваффақиятни танланг!

@liderlar1
9.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-12 12:00:59
7.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-05-10 08:49:11
Ҳаётий_мисол

Бамбук фалсафаси

Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади.

Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади.

Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз!
15.2K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-05-10 07:07:50
#Диққат

Давлат хизматчиси соати

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" ҳафтанинг ҳар жума куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллари уюшмаси томонидан тақдим қилинади.

Мазкур ўқувни Республика Маънавият ва маърифат марказининг ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


https://t.me/otabek_khasanov
6.1K views04:07
Ochish/sharhlash
2024-05-08 09:54:54
Ўзбекистон ёшлари янги челленжга старт беришди

Ёшлар ўз ташаббуслари билан бирлашиб, 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига турли хил чорловлар билан чиқишмоқда. Республика бўйлаб “Шараф ленталари”ни тарқатиш бошлаб юборилди.

Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Сиз ҳам ушбу челленжда четда турманг. Фаол фуқаролар сафига қўшилинг!

Telegram | Instagram | Facebook
9.1K views06:54
Ochish/sharhlash
2024-05-08 06:00:02 ​​Mashhur yozuvchi Deyl Karnegi'dan eng yaxshi maslahatlar ketma-ketligi.

— O'zingizni boshqa odam o'rniga qo'yib ko'rish orqali sizga undan nima kerakligini emas, uni sizdan nima istashini bilib olishni o'rganing. Buni uddalay olgan inson dunyolarni zabt etadi.

— Agar odam sizdan o'z maqsadlari yo'lida foydalanayotganini sezsangiz, uni tanishlaringiz ro'yxatidan o'chirib tashlang.

— Agar taqdir sizga limonni ravo ko'rgan bo'lsa, undan limonad tayyorlang.

— Band bo'ling. Bu g'amga qarshi dunyodagi eng arzon va samarali dori.

— O'zingizni baxtga erishib bo'lganday tuting va chindan ham baxtga erishasiz.

@liderlar1
10.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-07 06:00:02 Қимматли кадрларни топиш қийин, лекин уларни йўқотмаслик ундан ҳам қийин Aйниқса, раҳбар 6 та асосий хатодан 1 ёки бир нечтасига мунтазам равишда йўл қўйса:

Ҳаддан ортиқ иш юклаш
Ҳаддан ортиқ иш юкланган ходим тезда ишдан совийди. Кўнгли совиб борар экан, иш унумдорлиги ҳам йўқолади. Ишдан совиганини сезганда, нафақат жаҳли чиқади, балки ишларини жуда ёмон бажараётганини ҳам сезади. Натижа битта — ишдан кетиш.

Яхши бажарилган иш учун эътироф ва мукофотларнинг йўқлиги
Ҳеч ким барча ҳаракатлари «ўзи шундай бўлиши керак» деб қабул қилинишини ва раҳбариятнинг эътиборига лойиқ эмаслигини ҳис қилишни хоҳламайди. Эътибордан четда қолган меҳнаткашлар ўз ҳаракатлари учун ҳеч бўлмаганда илиқ сўз айтиладиган жойдан кетишмайди.

Инсонийлик ва ғамхўрликнинг йўқлиги
Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади: касаллик, жароҳат, уйда муаммолар. Буларнинг барчаси иш унумдорлигига таъсир қилади. Бундай вазиятда ғамхўр раҳбар қўл остидагиларнинг аҳволи, ёрдам керакми ёки йўқлиги ҳақида қайғурса, бефарқ раҳбар эса бепарво ўтиб кетади. Ходимнинг эса кўнгли оғрийди.

Мажбуриятларни бажармаслик.
Март ойида меҳнат таътили ваъда қилдингиз ва бермадингизми? Маошга бонуслар бўлади деб, унутиб қўйдингизми? Буларнинг барчаси ходимлар раҳбарга бўлган ҳурмат ҳиссини йўқотишлари ва тез орада эшикни тарс ёпиб, кетиб қолишларига сабаб бўлади.

Номақбул мутахассисларни ёллаш — чин дилдан меҳнат қилаётган ходим четда қолиб, раҳбар ўз ўринбосари лавозимига мутлақо тўғри келмайдиган одамни ёки ҳатто қариндошни таклиф қилишини кўриш ёқимсиз ҳолат.

Ўқитишларнинг йўқлиги — ўсиш йўқ, янги вазифалар йўқ, янги билимлар йўқ бўлса, иш тезда зерикарли машғулот ва қочиб кетиш истагини уйғотадиган омонат ботқоққа айланади.

@liderlar1
14.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-07-25 17:42:03
Taslim bo‘lmang!
Maqsad qo'ying, harakat qiling
1.1K viewsedited  14:42
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:00:02 ​​ Муҳим бўлиш эмас, керакли бўлиш муҳим.

Ғам ташвишинг бўлса — сен тириксан, ўзгаларнинг ташвиши билан ҳам қайғурсанг, демак — сен инсонсан!

Энг катта хато бу - бошқа натижа кутиб, ўша ишни яна такрорлаш!

Хаётда шундай мўжизалар бўладики, уни фақатгина мўжизага ишонганларгина кўра била оладилар холос.

Юракдан чиққанигина юракка етиб боради!

Инсонлар ўртасидаги ҳақиқий муносабатга уларнинг кайфиятлари ёки ахволи таъсир кўрсата олмайди!
5.0K views03:00
Ochish/sharhlash