Get Mystery Box with random crypto!

Солиштириш ҳақида Инсонни фақатгина унинг фикрлари бахтли ёки | Kuzatuvchi blogi👀

Солиштириш ҳақида

Инсонни фақатгина унинг фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади, ташқи ҳолатлар эмас. Ўз фикримизни бошқара туриб биз ўз бахтимизни бошқарамиз.

Фридрих Ницше

Ижтимоий тармоқлар кучайгандан кучайган сари одамлар ўзини бошқа биров билан солиштириш каби ёмон одат пайдо бўлди. Бу бутун дунёда эпидемияга айланди десак хато бўлмайди.

Айнан мана шу нарса ҳозирги кунда одамларни ўзидан, ўз шахсиятидан норозилик кайфиятини уйғотмоқда.

Дейлик, бир инсон ижтимоий тармоқ профилида нақадар бахтли эканлигини, кўз қувнайдиган натижаларга эришаётганлигини ва хоказоларни акс эттирувчи суратлар қўяди. Буни кўрган бошқа бир инсон эса ўзини халиги сурат муаллифи билан солиштира кетади:

"У мендан яхши. У мендан чиройли. У мендан омадли. У мендан қобилиятли. У мендан бой. У мендан бахтли"

Мана шундай фикрлар билан тушкунликка тушган инсон омадга, бахтга эришиш йўлларини излашни бошлайди. Бу эса уни бахт ва омадни ниқоблаб умид сотувчи шарлатан психологларга, тез бойиб кетишни ваъда берувчи бизнес-тренерларга, шукроналик тарғиботчиларига олиб боради.

Улар унинг пўстагини қоқиб пулини шилишади. Ҳаётида ҳеч нарса ўзгармагач тушкунлик устига тушкунлик қўшилиб бораверади. Бу эса охир-оқибат депрессияга олиб келади.

Бундан олдинги постимда Матфей эффекти ҳақида ёзгандим. Бу эффект муваффақиятга эришиш болаликда стартдаги позициямизга боғлиқлиги ҳақида эди. Мазкур эффект бизга жуда ҳам яхши бир ҳақиқат - ўзимизни бошқа биров билан солиштириш абсурд эканлигини англаб олишга ёрдам беради. Чунки, омадга, яхши натижаларга эришиш атроф-муҳит таъсири натижасидир. Шу учун ўзимизни бошқа биров билан солиштириш абсурд. Нафақат абсурд, шунингдек, зарарли ҳамдир.

Хулоса

Сиз бугун солиштиришингиз керак бўлган ягона инсон бу кечаги кундаги сизнинг ўзингиз. Бошқа ҳеч ким эмас. Кечаги сиз ва бугунги сиз ўртасида фарқ бўлсагина прогрессга эришасиз: Минимал имкониятдан максимал фойдаланиб бугунги шахсиятингиз кечаги шахсиятингиздан яхшироқ бўлишига интилинг. Аммо ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан солиштирманг.

@PsixoBLOGuz