Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун м | Sherzod Mustafakulov

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда

Айни пайтда давлат хизматида ёш кадрлар, яъни 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

1 ноябрдан:

эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

@KUrector