Get Mystery Box with random crypto!

DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA

Telegram kanalining logotibi kuchliduolar — DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA D
Telegram kanalining logotibi kuchliduolar — DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA
Kanal manzili: @kuchliduolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.57K
Kanalning ta’rifi

kuchli xosiyatli duolar...
Kanal faoliyati 13.09.2020
@Nmuvahhida
https://youtube.com/c/ISLOMIYDUOLARNMUVAHHIDA
Ayollar uchun go‘zal liboslar
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/muslima_onlaynsavdo

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-23 08:57:58 Кўз тегишини, ҳасадни, сеҳрни ёмон таъсирини кетказиш учун, синалган усули.
(Албатта ўқинг ва тарқатинг)


Шахсан ўзим кўп кузатган, жумладан шу кунларда жуда кўп учратаётганим бир муаммонинг муолажаси ҳақида уламоларнинг тажрибаларидан ўқиб қолдим ва сизларга ҳам илиндим:

Ибн Жибрин раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Кимга кўз теккан бўлса, кўзи теккан одамни топа олмаса, унинг бирор нимасига эриша олмаса (суннатда унга таҳорат қилдирилиб, сувидан беморга ичирилади ва ювинтирилади);


Кимга ҳасад етган бўлса, зиёни аримаса;

Ким сеҳрга чалинган бўлса, сеҳри ҳеч ечилмаса, қуйидагиларни қилсин:

Бир катта идишда сув олади. Унга шахсан ўзи қуйидаги сураларни ўқийди:

Фотиҳа, 7 марта;
Бақаранинг илк 5 ояти, 7 марта;
Оятул курсий, 7 марта;
Кафирун сураси, 7 марта;
Ихлос сураси, 7 марта;
Фалақ сураси, 7 марта;
Нас сураси, 7 марта.


Кейин ушбу сувдан қонганча ичади ва қолгани билан чўмилади. Бирор қатра қолдирмайди.

Мана шу ишни уч кун давомида эрталаб, тушда ва кечқурун қилади. Жами тўққиз марта бўлади. Ҳар сафар янги сув олади. Бу амални бажарар экан, фойда етказувчи ҳам, зарар етказувчи ҳам, шифо бергувчи ҳам ёлғиз Аллоҳ эканини эътиқодида сақлайди.

Кимга кўз теккан бўлса, танасидан кўз таъсири чиқади. Ҳасад етган бўлса, ҳасад кетади. Сеҳр теккан бўлса, қаерда бўлмасин, қандай бўлмасин, даф бўлади, иншоаллоҳ».

Ҳасанҳон қори

@kuchliduolar
@ishqy6lida
2.1K viewsedited  05:57
Ochish/sharhlash
2022-08-23 04:15:48
Йўқ нарсаларни Аллоҳдан сўрашдан олдин, бор нарсалар учун у Зотга шукур қил!

Жалолиддин Румий роҳматуллоҳи ъалайҳ.

Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

@kuchliduolar
@ishqy6lida


Reklama
(t.me/muslima_onlaynsavdo)
2.0K viewsedited  01:15
Ochish/sharhlash
2022-08-22 11:07:22
Ота-она учун истиғфор айтишнинг фазилати!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда бир кишининг даражаси кўтарилиб кетади.
У: «Бу неъмат менга нима учун берилди?» дейди.
Шунда «Фарзандинг сенинг ҳаққингга истиғфор айтгани учун», дейилади».
Ибн Можа ривояти

Ота-оналаримиз ҳаққига истиғфор айтишликни одат қилайлик!
Роббим ўзи ўтиб кетган ота-оналаримизи ўз раҳматига олсин!
«Роббиʼжъалний муқиймассолаати ва мин зурриятий
Роббана ва тақоббал дуъаа
Роббанағфирлий вали ваалидайя ва лилмуʼминийна йавма йақумул ҳисааб».

@kuchliduolar
@ishqy6lida
2.3K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-08-21 15:56:50 Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш қўмиталар, марказлар фаолият юритади. Шундай юртлардан бири Саудия Арабистонидир.

Риёз шаҳридаги "Сеҳргарларга қарши курашиш" маркази раҳбари Одил бин Тоҳир сеҳргарни қўлга киритиш асносида содир бўлган воқеани айтиб беради:

"Бир кун бизга жуда кучли сеҳргар ҳақида маълумот келиб тушди. Маълумотни текшириб, ходимамиз буюртма бериш баҳонасида сеҳргар билан телефон орқали мулоқот қилди ва қачон ва қаерга боришни келишиб олди. Табиийки сеҳргар сеҳр қилиниши керак бўлган одамнинг шахсий буюмларини олиб келишни ва каттагина суммани айтди. Келишилган вақт келганда биз ҳодимлар билан ўша ерга бордик. Сеҳргарни ушлашга борганда у биздан қочиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Ортидан қувдик, етиб олдик ва сеҳргар иккаламиз ўртамизда жудда қаттиқ кураш кетди. Лекин, бир пайт кўзимни олди бирдан қоронғулашиб кетди ва ўзимни йўқотиб қўяр даражага келдим. Кўзимни очсам сеҳргарни кўйлаги қўлимда турибти, ўзи эса қочиб кетган эди. Хуллас, ишимиз ўнгидан келмай орқага қайтдик. Мен эса нимани нотўғри қилганимни, нимага сеҳргар биздан устун келганини ўйлардим. Ўйлаб ўйлаб, уйдан чиқишда Россуллоҳ алайҳиссаломнинг уйдан чиқишда ўқиладиган дуоларини ўқимаганим эсимга тушди ва шу сабаб бўлса керак деган фикрга келдим. Оз вақт ўтгандан сўнг ҳалиги сеҳргар қаердалиги яна маълум бўлди. Уни ушлашга чиқадиганларнинг ҳаммаси билан уйдан чиқишда суннатда келган дуони ўқиб чиқишга келишиб олдик. Операция муваффақиятли чиқди ва биз сеҳргарни ҳеч қандай муаммосиз ушладик. Сеҳргар билан савол жавоб вақтида тинмай "мени қандай ушладиларинг, бу мумкин эмас эди, менга жинларим хабар бериши керак эди" деб қайтарар эди. Мен эса "бунга учта сабаб бор, ва учтасидан бири сабаб биз сени ушладик деб ўйлайман дедим".

"Қандай сабаблар" деди.

Мен эса: "биринчиси сен шайтонларинга етарли даражада ибодат қилмайсан, шунга улар сенга ёрдам беришмаган дедим". У: "йўқ, бундай эмас. Мен уларга етарли даражада ибодат қиламан" деди.

Иккинчиси эса: "сен жуда кўп одамларга зулм қилгансан, қанчадан қанча оилаларни хароб қилгансан, мазлумлар эса сени тинмай дуоибад қилишган " дедим.

"Бу бўлиши мумкин, учинчиси қанақа" деди.

"Учинчиси эса, биз сени ушлашга кетаётганда ҳаммамиз уйдан чиқиш дуосини ўқиб чиқишга келишиб олган эдик, шу сабаб шайтонларинг бизни кўрмаган" дедим.

У: "мени қўлга тушишимга асосий сабаб мана шу бўлса керак" деди.

Биз жиддий қабул қилмайдиган, аксаримиз билмайдиган дуони фазилатини ўзингиз билиб олаверинг.

Уйдан чиқиш дуоси:

بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Feysbukdan

@kuchliduolar
3.0K views12:56
Ochish/sharhlash