Get Mystery Box with random crypto!

DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA

Telegram kanalining logotibi kuchliduolar — DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA D
Telegram kanalining logotibi kuchliduolar — DUOLAR SIRI | ISLOMIY DUOLAR NMUVAHHIDA
Kanal manzili: @kuchliduolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.57K
Kanalning ta’rifi

kuchli xosiyatli duolar...
Kanal faoliyati 13.09.2020
@Nmuvahhida
https://youtube.com/c/ISLOMIYDUOLARNMUVAHHIDA
Ayollar uchun go‘zal liboslar
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/muslima_onlaynsavdo

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 10:16:56
#eslatma

Ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди Ўзбекистонда.

Ўзбекистон республикаси президенти - Шавкат Мирзиёев

Taqvouz


@kuchliduolar
1.2K viewsedited  07:16
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:00:32 Хар доим кабр азоби хакида сузлашадию, кабр рохати хакида сузланмайди.
Кабр неъматлари:
1. Унга жаннат тушакларидан тушаб берилади.
2. Унга жаннат либосларидан кийдирилади.
3. Унга шамол, насими келиб туриши, хушбуй хидларидан хидлаши ва унга караб кузлари кувнаши учун жаннатдан бир эшик очиб берилади.
4. Кабри унга кенгайтириб берилади, унинг хиди хушбуйлик хиди каби булади.
5. Унга Аллохнинг розилиги ва жаннатининг хушхабари бериб турилади. Шу сабабли хам у кабр сохиби киёмат келишига мушток булади...
Имом Ахмад ва Абу Довудлар ривояти...


@kuchliduolar
1.5K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:47:56 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ 8 ВАЪДАСИ

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ таоло ёд этади.
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз! » (Бақара, 152)

2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.
«Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.
Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.
«Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.
«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.
«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.
«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.
«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

Feysbukdan olindi.


@kuchliduolar
1.3K views05:47
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:06:20 САФАР ОЙИ

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар  қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.


@kuchliduolar
1.3K views17:06
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:25:37 Кун_хадиси___

Бир киши Пайгамбаримиз
(с а.в.) хузурларига келиб шикоят килди:
"Эй Аллохнинг Расули! Дунё мендан юз угириб, кулимдаги
давлат камайди. (Бунга нима дейсиз?)"
"Сен малакларнинг намози каби намоз укиб, махлукотнинг тасбехи каби тасбех угирмайсанми? Улар бу намоз ва тасбех туфайли
ризкланмокдалар", деб мархамат килдилар.
"Эй Аллохнинг Расули! Малакларнинг намози ила
махлукотнинг тасбехи надир?"
"Тонг билан бомдод намози орасида "Субханаллохи ва бихамдихи субханаллохил азийм, астагфируллох" калималарини юз марта айт!
Ушбу зикрни килганингда дунё залил ва итоаткор булиб
сенга келур. Бошка томондан
Аллох Таоло бу сузларнинг хар бир калимасидан, киёматга кадар Узини улуглайдиган бир фариштани яратиб, бу тасбехнинг савобини эса сенинг дафтарингга ёзади.

Имом Газзолий

Дуолар ва Зикрлар китобидан олинди


@kuchliduolar
@ishqy6lida
1.8K views13:25
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:00:54 УЧ ОФАТНИ БИЛАСИЗМИ?

Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки
оятда шундай дейилган: «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики,
улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар»
(Марям сураси, 59-оят).

Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга
қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки
оятда шундай дейилган: «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси, 32-оят).

Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр.Чунки оятда шундай дейилган: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят

Internetdan

@kuchliduolar
1.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:03:33 Рустамжон домла

Ҳизматга кетажакмиз

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Instagram | Telegram | Facebook
1.4K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-08-26 04:55:21
Маййитни ўлим пайтидаги уч ҳолатини кузатинглар. Агар пешонаси терласа, кўзлари ёшланса, ва бурун тешиги кенгайса, бу унга Аллоҳ таолонинг раҳматидир.
Агар бўғилгандай хириллаган овоз чиқарса, ранги оқариб кетса, оғиз четларидан кўпик чиқарса, бу унга Аллоҳ таолонинг битган азобидир, дедилар.

(Имом Термизий)

@kuchliduolar
@ishqy6lida
1.6K views01:55
Ochish/sharhlash
2022-08-25 04:33:56 Жаннатдан келтирилган кафан

Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, расулуллоҳга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ: ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз, дедилар.
Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин.
Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз, дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.

Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади, деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: ё расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси, дедилар.

Аллоҳ таоло Ҳадича онамиздан рози бўлсин.

@kuchliduolar
@ishqy6lida
1.9K views01:33
Ochish/sharhlash
2022-08-24 20:21:34
Tuningiz xayrli bo'lsin

@kuchliduolar
1.6K viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash