Get Mystery Box with random crypto!

'Камалак юлдузлари' болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудлардаг | KRuz.uz |Рәсмий канал

"Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудлардаги гала-консертлари бўлиб ўтади!

«Ўзбекистон ёшлари форуми» доирасида 17-18-20-22-декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказларида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг гала-консертлари ташкил этилади.

Тадбир ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад — иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага, айниқса, болалар орасида тарғиб этиш, ёш ҳаваскор ва профессионал ижодкорларнинг фаолиятини рағбатлантиришдан иборатдир. Унда юртимиздаги иқтидорли болалар ўз қобилиятлари доирасида беллашадилар.

Каналга уланиш: @KRuzuz