Get Mystery Box with random crypto!

Карантин тадбирлари юмшатилади Президент раҳбарлигида видеосе | Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️

Карантин тадбирлари юмшатилади

Президент раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари тадбир бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw