Get Mystery Box with random crypto!

KIUT(YTIT)_подробно

Telegram kanalining logotibi kiutpodrobno — KIUT(YTIT)_подробно
Kanaldagi mavzular:
Фаросатлвл
Admission
Kanal manzili: @kiutpodrobno
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.64K
Kanalning ta’rifi

📚 Университет талабаси томонидан юритиладиган ва барча расмий каналлардан келаётган хабарлар бўйича батафсил ёзиладиган канал.
✍🏻Админга таклиф ва мурожаат: @kiut_podrobnobot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 57

2022-12-17 18:43:50 #4

4-ҳолат. Имтиҳонда ҳеч кимни танимагандай, кар-соқов бўлиб ўтиринг!
Муаммо бўлса, назоратчилардан сўранг.
Кўп пайтлар талабалар "Емаган сомсасига пул тўлаб қолади". Назоратчилар тушунтириб бўлганларидан кейин, бир оғиз гап ёки сўз демасдан, ўз имтиҳон қоғозингизга қараб вазифангизни бажаринг.
Айниқса, тестлар компьютерда олинганда, битта шерингингизга қарашингиз билан чиқариб юборишади.
Компьютерда тест топширяпман, ёнимдаги талаба имо-ишора билан роса чақиришга ҳаракат қилди. Бошқа талабани ҳам чалғитаверди. Назоратчи келиб далолатнома тузиб чиқариб юборди.

Ички-тартиб қоидаларидан:
17.9. Қуйидаги ҳолларда талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга нисбатан тегишли интизомий ёки бошқа чораларни (талабалар сафидан чиқариш) қўллаш масаласи кўриб чиқилади:
а) имтиҳонга мобил телефон, техник воситалар, “шпаргалка” ва шу каби бошқа ёрдамчи воситаларни олиб кирса, фойдаланса ёки улардан фойдаланишга ҳаракат қилса;
б) имтиҳон вақтида бошқа талабалар, ён атрофдагилар билан гаплашса, қоғоз алмашса, имо-ишора қилса, ёрдам берса ёки ёрдам сўраса, ўринга-ўрин кирса;
в) имтиҳон пайти қолган талабалар ва назоратчиларга халақит берса, шовқин қилса;
Г) талаба жавоблар варағига белгиланган тартибдан ташқари турли ёзувлар, белгилар ёки “илтимосномалар” қайд этилган бўлса.

@kiutpodrobno
4.2K views15:43
Ochish/sharhlash
2022-12-17 17:11:46 #3

3-ҳолат. FACE ID.

Имтиҳонга киряпмиз, кираётганда (айримларида кириб бўлгандан кейин)
ID-карта, талаба қўлидаги ҳужжат расмига ва талабага қараб кирғизишади.
Бир талаба бошқа талабани ўрнига кираётгани билиниб қолди ва ўша заҳоти имтиҳондан четлаштирилди. Имтиҳонга кириши керак бўлган талаба ҳам, унинг ўрнига кираётган талабанинг ҳам маълумотлари аниқланди, уларга тегишли чора кўрилиши айтилди. Имтиҳонга кирғизилмади. Ҳатто талабалар сафидан четлаштирилиши мумкинлиги ҳам айтилди.

Чунки ички-тартиб қоидаларида ёзилган:
17.6. Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги, бир талабанинг ўрнига бошқа талаба киргалик ҳолати, плагиат, ёрдамчи воситаларни олиб кириш ёки олиб киришга уриниш, ёрдамчи воситалардан фойдаланиш каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унинг талабалар сафидан чиқарилиши масаласи кўриб чиқилади.

@kiutpodrobno
4.9K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2022-12-17 16:44:13 #2

Ички тартиб қоидалари 17- модда, 5-бандига кўра:
Имтиҳон бошланишидан олдин талаба ID карта, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг аслини аудитория назоратчисига кўрсатиши шарт. ID карта ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этмаган талаба имтиҳонга киритилмайди.

2-ҳолат. ID карта ёки паспортсиз (ўрнини босувчи ҳужжатсиз) талабага имтиҳон эшиги ёпиқ.
Имтиҳон бошланишига 1 дақиқа қолганда бир талаба шошиб-пишиб хонага кириб келди. Назоратчилар ID карта ёки паспорт сўрашди. Талаба шошганидан унутганини айтди, назоратчилар баҳоналарига қараб ўтирмай чиқариб юборишди.
Оқибатда талаба имтиҳонга қатнаша олмай қолди.

Ўрнини босувчи ҳужжатга изоҳ:
ID карта бўлмаган тақдирда (йўқотиб қўйилган бўлса):
талаба ёки Паспорти, ёки Ҳайдовчилик гувоҳномасининг асли билан киритилади.

@kiutpodrobno
5.0K views13:44
Ochish/sharhlash
2022-12-17 16:31:43 Final имтиҳонларида кузатилган ҳолатлар #1 :

Хўш, админ ҳам сиз каби талаба эканлигидан хабарингиз бор. Якуний ва оралиқ имтиҳонларида ўзим кўрган, гувоҳ бўлган ҳолатлар тўғрисида айтиб беришга қарор қилдим.
Қизиқ бўлса ўқинг, бўлмасам мажбур эмассиз.

1-ҳолат: Огоҳлантириш бўлдими, демак, мажбурий.
Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон қоғозлари тарқатилгунча, барчани кузатиб ўтирдим. Ҳаммаси яхши. Назоратчилар кираётганда сизни текширишмайди, шунчаки огоҳлантиришади : "Телефонларни мана бу партага қўйинг", "Ўзингиз билан ручка ҳамда Ай-ди картангизни олингда, қолган ортиқча нарсаларингизни мана бу ерга қўйинг" деб.
Барча талабалар телефонларини қўйиб ўтиришди, имтиҳон тугашига 5 дақиқа қолганда, қоғозларни топширишни бошладик. Шу пайт ёнимда ўтирган талаба туриб қоғозини топшираётганида назоратчиларнинг кўзи талабанинг чўнтагига тушиб қолди, телефон борлиги шундоққина билиниб турар эди. Шу пайт имтиҳон қоғозини қабул қилаётган ўқитувчи, ўша талабанинг қоғозига 0 балл деб ёзиб қўйди. Талаба телефондан фойдаланмаганини қанча тушунтирмасин барибир телефонларни топшириш ҳақида огоҳлантириш берилган эди деб рад этишди. Оқибатда талаба 0 балл олди.

Хулоса: Телефон олиб кирманг, тест бўладими ёзмами сумкангизда қолдиринг.

@kiutpodrobno
5.3K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-12-17 13:36:58
Админ Каникул ўзи қачондан бошланади?

Барча имтиҳонларингиз якунлангандан кейин таътилни бошлайверасиз.

Таътилдан кейин Ўқиш қачондан бошланиши мана бу ерда.

@kiutpodrobno
5.6K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2022-12-17 12:54:13 Кундузги ва кечки таълим йўналиши барча талабалари учун қишки таътилдан кейин дарс машғулотлари 2023 йилнинг 30 январидан бошланади.

@kiutpodrobno
6.2K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-12-17 12:50:33 "Таътил қанча вақт давом этади? Ўқиш қачон бошланади? Сиртқи қачон ва нима қилади?".... каби саволларга аллақачон 10 августда жавоб берилган.
Аниқлаштириш учун БУ ЕРДАН бошлаб ўқинг.

"Когда начнутся каникулы? Когда вернёмся на учёбу? Что и когда делать заочникам?...." и на другие типичные вопросы уже дан ответ 10 августа.
Для уточнения читайте начиная ОТСЮДА.
3.7K views09:50
Ochish/sharhlash
2022-12-17 11:47:40 Final имтиҳон пайти агар телефонингиз чўнтагингизда бўлса ҳам назоратчи сизни имтиҳондан четлаштириш ҳуқуқига эга. Сабаби, хонага киргандан телефонларни топширинг деб огоҳлантиришади.

Имтиҳонга кеч қолиш = имтиҳонга киритилмаслик = Fail

Ҳурматли 1-курс талабалари, кейинги ҳафта имтиҳонларда кузатилиши мумкин бўлган ҳолатлар ва тавсияларни ёзиб чиқайми?

Қизиқ бўлса ёзаман

@kiutpodrobno
2.3K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-12-16 12:10:24
Интеллектуал олимпиада доирасидаги ОТМлар ўртасидаги «Заковат» ўйини 2-туридан кейинги натижалар.

KIUT га омад!

@kiutpodrobno
3.5K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2022-12-16 11:33:51 1-курс кундузги ва кечки талабалар (билмаганлар) учун маълумот:
Сиз учун ҳам бугун биринчи семестрнинг сўнгги куни. Кейинги ҳафта дарслар бўлмайди. Фақат белгиланган вақтдаги имтиҳонларга ўша вақтда келиб қатнашасиз.
Биринчи курснинг биринчи семестрини ҳам деярли тугатдингиз. Имтиҳон қолди фақат.

@kiutpodrobno
4.3K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash