Get Mystery Box with random crypto!

​#admission2023 Онлайн ҳужжат топширишда кўплаб абитуриентл | KIUT(YTIT)_подробно

​#admission2023

Онлайн ҳужжат топширишда кўплаб абитуриентлар йўл қўядиган хатолар ва шу сабабли шахсий кабинетга кирганларида «Ҳолати: Қайтарилган» ҳолда бўлиши сабаблари:

Абитуриент 3,5 × 4,5 форматдаги расмга ҳужжатга мос расм юклаши зарур ёки бўлмаса орқада бир хил фон турган ҳолда елкагача телефонда расмга кимдир олиб қўйса бўлади, фақат селфи (эффектли расмлар) бўлмаслиги керак.

Паспорт ёки ID- картани тўлиқ расмга олиб юклаш керак. Паспорт серия ва рақамлар кўринган бўлиши зарур.

Сайтга pdf форматда ҳужжатларни юклаб бўлмайди.

Аттестат ёки колледж/лицей дипломининг асосий бети, яъни исм- фамилия, тугатган йиллари кўрсатилган қисми юкланиши керак. Кўпчилик баҳолар иловасини расмга олиб юклайди, бу хато.
Ҳа айтганча, мактабни битирганлар 11- синф аттестатини юклаши керак, 9-синфникини эмас!
Агар ҳали битирмаган битирувчилар бўлса, мактаб/колледж/лицейдан 11-синфда ўқиётганлиги/шу йил битириши тўғрисида маълумотнома олиб, юклаши мумкин.

Ҳужжатлар қабули онлайн тарзда давом этмоқда, ҳужжат топшириш учун сайт: admission.kiut.uz


@kiutpodrobno