Get Mystery Box with random crypto!

Салим қалб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши | KIUT(YTIT)_подробно

Салим қалб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

___

Хасад насиҳатни, самимийликнинг зиддидир.
Самимийлик – Аллоҳ таолонинг мусулмон биродарингга берган неъматини, ундаги салоҳияти билан бирга қолишини исташинг, хоҳлашингдир.
Бу ҳасаднинг айнан хилофидир. Ҳасад бўлса, ўша неъматни у инсонда завол топиб қўйи бўлишини хоҳлашдир.
Ҳасад - бирон фойдаси бўлмаган ғам-ташвиш ва машаққатни юзага келтирувчи, хатоларни пайдо қилувчи амалдир.

#arabicuz

Ҳасадгўйлардан бўлманг!