Get Mystery Box with random crypto!

G'oyalar va soyalar

Telegram kanalining logotibi khurshidyuldosh — G'oyalar va soyalar G
Telegram kanalining logotibi khurshidyuldosh — G'oyalar va soyalar
Kanal manzili: @khurshidyuldosh
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.97K
Kanalning ta’rifi

Xurshid Yo'ldoshev falsafasi, tahlili va kuzatuvlari
Blog: https://khyuldoshev.wordpress.com
Youtube: https://youtube.com/@goyalarvasoyalar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-09-29 19:08:50 Yuqoridagi postni o'qib meni notolerantlikda ayblaydiganlar uchun qo'shimcha bu yerga ham qarab qo'yinglar.
893 viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2022-09-29 18:54:00 Нима учун чексиз толерант бўлиш либерализмга мувофиқ эмас?

Толерантлик парадокси номли масала бор. Яъни толерантлик нотолерантликни ҳам қамраб олиши мумкинми? Бошқача айтганда, толерантлик нотолерант эътиқод, ғоя, мафкура ёки турмуш тарзига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкинми? Либераллар доимо толерант бўлишга мажбурми? Шу ҳақда айрим мулоҳазаларимни билдирдим.

https://khyuldoshev.wordpress.com/2022/09/29/nima-uchun-cheksiz-tolerantlik-liberalizmga-muvofiq-emas/
882 views15:54
Ochish/sharhlash
2022-09-25 11:12:09 ҚУЛЛИК, ТИРАНИЯ, ДЕМОКРАТИЯ

“Ғайриюнонларнинг характери ўз табиатига кўра юнонлардан кўра қулликка мойилдир. Осиёликлар европаликлардан кўра кўпроқ шундайдир” (“Сиёсат”, III китоб, 14-боб), деб ёзади Аристотел. Ва нима учун шундай деб ҳисоблашини тушунтиради: “Улар ҳукмдорнинг бошқарувига ҳеч қандай шикоятсиз сабр қиладилар”. Демак, Аристотел бошқарувни шикоятларсиз қабул қилиб кетавериш халқнинг табиатида қулликка мойиллик борлигини кўрсатади демоқчи.

Аристотел монарх ва тиранни (мустабид) шундай фарқлайди: Қиролни ўз фуқаролари ҳимоя қилади, тиранни эса ҳорижий контингент ҳимоя қилади. Бир жиҳатни ҳисобга олиш керак, Аристотел қирол (монарх) деганда биз бугун тушунадиган авлоддан авлодга ўтувчи бошқарувни назарда тутмаган, балки сайланган, муносиб, яккабошқарувчини тушунган. Бошқача айтганда, бу президентга тўғри келади. Шундай қилиб, унинг фикрича, қирол қонунга асосланиб бошқаради. Тиран эса қонундан юқори туради. Қирол бошқарувни фуқароларнинг розилигига кўра амалга оширади, яъни унинг бошқаруви асосида фуқаронинг у томонидан бошқарилишга розилиги ётади. (Бу либерализмдаги “ижтимоий шартнома”га тўғри келади. Жон Локкнинг назариясининг илк белгилари Аристотел қарашларида бор.) Тиран бошқаруви эса қўрқитиш ва мажбурлашга асосланади. Шу сабабли, қиролнинг тансоқчилари фуқаролардан бўлади, тиран тансоқчилари эса ажнабий бўлиб, тиранни фуқароларнинг ўзидан ҳимоя қилади. Аристотел назарда тутган тиран бугунги кундаги қонундан устун турувчи, ўзини фуқаролардан ҳимоя қиладиган қуролли кучларга эга диктаторга тўғри келади. “Тиран ўзини қулнинг ҳожасидек тутади, қирол эса электив (сайланган) ва ихтиёрийдир” (Ўша китоб, ўша қисми).

Аристотелнинг сиёсий терминологияси бугунги кундаги терминологиядан фарқ қилади. Масалан, у “демократия” деганда бугун биз тушунадиган демократияни назарда тутмаган, балки камбағал ва саводсиз омманинг қонундан ташқари бевосита бошқарувини назарда тутган. Бундай бошқарув кўпчиликнинг капризларини акс эттиради ва геноцидларга, озчиликнинг хўрланишига ва бетартибликларга сабаб бўлади. Бу кўпроқ бугунги кунда биз тушунадиган пролетариат диктатурасига тўғри келади. Агар кўпчиликнинг бошқаруви қонунга асосланса ва ўртада сайланган кенгашлар бўлса, бу демократия эмас, "политея" деб аталган. Политеяни Цицерон лотинчага “республика” деб ўгирган эди. Аристотел бундай бошқарувни ижобий бошқарув деб атаган. Айнан ана шу политея биз бугун тушунадиган билвосита демократияга мос келади. У назарда тутган аристократия ҳам Ўрта асрлардаги аристократия эмас, балки сайланадиган озчилик бошқарувидир. Агар бу озчилик сайланмаса ва фақат бойлар манфаати учун ишласа, буни Аристотел "олигархия" деб атаган, бу кўпроқ феодализм ва қонунсиз авторитаризм режимидаги капитализмга тўғри келади.

Аристотелнинг сиёсий терминологияси 18-асргача файласуфлар томонидан қўлланган. Шу боис, айни шу давргача яшаган файласуфлар бирор тузумни ижобий ёки салбий деб атаган бўлса, Аристотел терминологиясига мурожаат қилишимиз керак. Ана шундагина ўша вақтларда республикачилик ва демократия нима учун бир-бирига қарама-қарши қўйилганини тушунишимиз мумкин.

Хуллас, бу ерда эътибор бериладиган жиҳат: 24 аср муқаддам яшаган бир одам биз – 21 аср одамларига қуллик табиати қаерда намоён бўлишини, тираниянинг белгиларини тушунтиряпти.
Ўрганишга арзийдиган нарсалар бор.
1.2K viewsedited  08:12
Ochish/sharhlash
2022-09-23 20:40:08 Ateizm ham bir din deyishadi. Bu fikr ayrim asoslarga ko‘ra to‘g‘ri emas.

Jiddiy farqi bor: X ning borligiga (yoki to‘g‘riligiga) dalillar yetarli bo‘lmagani holdagi ishonch (pozitiv ishonch) va uning borligiga (yoki to‘g‘riligiga) dalillar yetarli bo‘lmagani uchun ishonmaslik (negativ ishonch).

Birinchisiga diniy e’tiqod, ayrim siyosiy mafkuralar mos keladi, ikkinchisi esa istalgan turdagi inkor bo‘lishi mumkin: Xudoni, yerdan tashqaridagi sivilizatsiyani, panspermiyani, qorboboni, oyda oltin borligi haqidagi da’voni va hk.ni dalillar yetali bo‘lmagani uchun inkor qilish. Bu ikkinchi turni din deb atamagan bo‘lardim. Basharti ana shu kategoriyaga kiruvchi ateizm din bo‘lsa, panspermiyani inkor qilish ham din bo‘lishi kerak.

Yana bir ishonch turini alohida kategoriya sifatida olsa bo‘ladi: X ga yetarlicha qarshi dalillar borligiga qaramay ishonish. Bunisiga o‘zingiz misol toping.
889 viewsedited  17:40
Ochish/sharhlash
2022-09-14 11:08:35 Islomofobiya nimani anglatadi? Bu atama qayerdan kelgan? Musulmon odam islomofob bo‘lishi mumkinmi? Shunchaki g‘oyali dunyoviylik va islomning siyosiylashuviga qarshilik islomofobiya bo‘la oladimi? Sekularizm va islomofobiyani qay asosga ko‘ra farqlaymiz? Dinning ratsional tanqidi biror musulmonning ko‘ngliga ozor bersa, bu tanqid ham diniy tuyg‘uni haqoratlash va islomofobiya bo‘ladimi? Shu kabi savollar va ularning yechimsizligi oqibatlari haqida bugun, 14 sentabr, 20:00da fikrlarimni bildiraman.


1.3K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2022-09-13 10:03:57 Қандай мафкура хавфлироқ?
а) Мафкура ахлоқий принципга асосланган бўлиши мумкин.
б) Мафкура тарихий тараққиёт ва унинг муайян йўналишда қонуний ривожланиши ҳақидаги ишончга таяниши мумкин.

Биринчи
турдаги мафкуралар тарихий фактларни ҳисобга олмайди ва принципларни абстракт шаклда муайян эътиқодларга таянтиради. Масалан, барча инсонлар тенг бўлиб туғилади, деган ишончни олайлик. Бу оддий ишонч, факт эмас. Аксиома ёки постулат сифатида олинган (динда янада фундаменталроқ бошқа бир ишончдан келиб чиқиши ҳам мумкин, мен бу ерда секулар мафкура ҳақида гапиряпман). Қолган барча қоидалар ана шу ишончдан мантиқан келтириб чиқарилади. Бу ишончнинг ўзи бошқа бир ишончнинг мантиқий хулосаси эмас, балки ўзи барча мулоҳазалар бошида туради.

Иккинчи тур мафкуралар тарихий тараққиёт, тақдир, кураш ва ғалаба каби ишончларга асосланади. Бу турдаги мафкуралар учун алоҳида инсонларнинг бахти мақсад эмас, балки барча одамлар тарихий ривожланиш йўлидаги воситалардир. Улар турли томонлар (синф, миллат, дин, давлат) ўртасида давом этажак курашда қурбон қилинади ва бу кураш бир томоннинг мутлақ ғалабаси билан тугайди. Бу ерда ахлоқий принциплар хаёлий тарихий "қонуният" ёки "мақсад" рўёбга чиқишига ёрдам берсагина қабул қилинади. Орий ирқнинг оламий онг тараққиётидаги пешқадамлигини ва ғалабасини таъминлаш нацист мафкура учун алоҳида одамлар ҳаётидан муҳимроқ саналган. Марксизмнинг айрим талқинига кўра, синфсиз жамият пайдо бўлиши тарихий тараққиётнинг пировард мақсадидир ва бу мақсад рўёбга чиқиши учун ишчи синфи курашни ғалаба билан ниҳоясига етказади. Бу кураш ва унинг самараси ниҳоятда буюкдир ва шу боис миллион одамни қурбон қилса арзийди. Ёки қиёматга яқин муайян тур диннинг бошқалар устидан ғалаба қилиши ва бу тақдир эканлиги ҳақидаги ишончни олайлик. Масалан, қиёматга яқин Шом диёрида кофирлар ва мусулмонлар ўртасида катта жанг бўлиши ва унда мусулмонлар ғалаба қилиши ҳақидаги ишонч, ёки Исонинг қиёматга яқин қайтиб, христианларга раҳнамо бўлиши, курашни ғалабага етказиши ва бунга инсонлар тайёргарлик кўриб қўйиши кераклиги мафкурага асос қилиб олинганда, алоҳида инсонлар бу йўлда қурбон қилиниши мумкин.

Карл Поппер ана шу иккинчи турдаги мафкураларни "историцизм" деб атаган эди. Уларнинг муҳим хусусияти тарихий тараққиёт қонунларини кашф этгани ва башоратни рўёбга чиқаришга интилишидир.

Либерализм ҳам мафкура. Аммо у тарихий тараққиёт ҳақидаги тушунчадан эмас, табиий ҳуқуқ ҳақидаги тушунчадан келиб чиқади. Унга кўра, инсонларнинг яшаш, эркинлик ва мулкка бўлган ҳуқуқи табиий ҳуқуқ саналиб, ҳатто давлат ҳам унга даҳл қила олмайди. Даҳл қилган давлат легитимлигини йўқотади. Бу назария индивидуализмга йўқ очади ва бутун жамиятнинг эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳуқуқини урғулайди. Яъни биз бу томондан келдик, у томонга қараб борамиз демайди, балки аниқ бир принцип олиниб, ана шу принциплар барча соҳаларга татбиқ қилинади. Айрим анархистик, консерватив мафкуралар ҳам шу тоифага кириши мумкин.

Мафкураларни бу тарзда таснифлаганда сиёсий ўнг, сиёсий сўл тушунчалари иш бермаслиги мумкин. Аммо бир жиҳатини ҳисобга олиш керак: Историцистик мафкуралар холистик хусусиятга эга бўлади ва коллективизм кучлироқ намоён бўлади. Принципга асосланган мафкураларда эса партикуларизм ва индивидуализм бўртиброқ туради.

Яна бир жиҳати, историцистик мафкураларда ҳам принцип бўлади, аммо бу принциплар тарихий тараққиёт ҳақидаги ишончга таянса, кейинги турдаги мафкураларда улар шунчаки аксиома бўлади. Бу аксиома ҳар бир инсоннинг бахти ёки энг кўп одамга бахт (утилитар), ҳар бир инсоннинг ўзи мақсад (Кант) каби тушунчалар асосида бўлади.

Либерализм ҳам муайян ёқимсиз оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, албатта. Масалан, жамиятда алоҳида шахсларнинг бегоналашуви, ёлғизлик, одамларнинг ҳаётидан маъно кетиб қолгандек бўлиши (чунки муқаддас мақсад йўқда), нотенглик. Аммо барибир бу ҳолат концлагерлар ва гулаглардан кўра яхшироқ.
1.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-09-12 14:03:54 Эркин фикрли ва фикрини дадил айта оладиганларни исломофобияда ялпи айблаш одат тусини олаётган бир вақтда, менда қатор саволлар пайдо бўлмоқда.

Исломофобияни мусулмонларга нисбатан нафрат, қўрқув ва хавотир ҳолати сифатида таърифлашади. (Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги хато стереотипни бу атама таърифига киритиб бўлмайди, чунки ҳар бир одамда ўзга халқ ва маданият ҳақида турли даражада стереотип бўлади.) Аммо бу таъриф бир қарашда тузукдек кўринса ҳам, амалга татбиқ қилинганда мураккабликлар пайдо бўлади. Табиийки, бу суиистеъмолларга йўл очади.

Аввало, сиз кимнидир исломофобликда айблашингиз учун унда чиндан ҳам нафрат ва қўрқув борлигини кўрсатиб беришингиз керак. Шунчаки танқид ва қоралаш нафрат белгиси бўлавермайди. Масалан, мен марксизмни танқид қилишим мумкин, аммо марксистларга нисбатан нафратим ёки қўрқувим йўқ. Агар бирор марксист ўз мафкураси борасида жуда ҳам ҳассос бўлса, менинг танқидим уни хафа қилиши, дилини оғритиши мумкин, шунда мени марскистофоб деб аташи мумкинми? Ёки менга ҳиндуистларнинг дарёга жасад оқизишлари ёқмайди. Ковид тарқалганда Ганг дарёси чала куйган жасадга тўлиб кетгани ҳақида ўқигандим. Очиғи, мен учун ёқимсиз ҳолат ва одат. Бу одат диний эътиқод билан бевосита боғлиқ. Бу гапни бирор ҳиндуистга айтсам, гапимдан хафа бўлиши мумкин. Ёки эри ўлган аёлни эрининг жасадига қўшиб куйдириш одати – сатини умуман ёмон кўраман. Аммо бу одат кимлар учундир ўта муқаддас саналади. Ҳиндуфоб бўлмаслигим учун бу одатни нормал деб аташим керакми? (Айтганча, диний туйғу ҳурмат қилинишини бот-бот таъкидлайдиган айрим мусулмонлар ҳиндуистларнинг бу одатларини қоралаши, мазаҳ қилиши ва уни тақиқлаган Бобур мирзога раҳмат айтишлари ҳам мумкин.) Нима учун мен ўз ахлоқий қадриятларимдан келиб чиқиб, бошқа ғоялар ва одатларга баҳо бера олмаслигим керак? Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Тошкент вилоятидаги уйимизнинг шундайгина олдида янги қурилган масжид бор. У ерда азон у ёқда турсин, ҳатто намозни ҳам микрофонда ўқийдиган бўлишди. Овозининг баландлигидан ҳар тонгда 3 ёшли ўғлим чўчиб уйғониб кетарди. Агар бунинг устидан шикоят қилсам, мен исломофоб бўламанми?

Бу ерда муаммо шуки, нафрат ва қўрқувни аниқловчи ишончли бир детектор бўлиши керак ва сиз ҳар бир одамни жиддий текширишингиз керак. Фикр хатти-ҳаракатга айланмагунча, масалан, бирор мусулмонга нисбатан зўравонлик ёки атай камситиб бирор ҳуқуқдан маҳрум қилиш кузатилмагунча, бирор бир фикр эгасини фобияда айблаш туҳмат бўлиб қолаверади.

Натижада, шунчаки танқид, фикрига қўшилмаслик, муайян тутумни қоралаш ёки дунёвийликни ҳимоя қилиш ҳам исломофобия сифатида квалификация қилиниши мумкин. Шу маъқул нарсами? Камига қўрқув ва хавотирни доим ҳам “фобия” деб атаб бўлмайди. Масалан, аниқ социологик тадқиқотлар жамиятда радикаллашув ҳолати кучайганини тасдиқласа, табиийки, бу хавотирга арзирлик ҳолатдир. (Менинг айиқдан қўрқишим фобия эмас.)

Бу билан исломофобия деган нарса йўқ демаяпман, балки бу атама шу қадар мужмалки, жуда кўп одамга туҳмат қилинишига сабаб бўлади. Агар туҳматчи бўлишдан қўрқмасангиз, бу сўзни бемалол истеъфода қилаверинг. Энг қизиғи, жуда кўп одамлар асоссиз равишда исломофобликда айблангани учун исломофоблар жуда кўпайиб кетди деган хато тасаввур пайдо бўлади. Натижада исломофобиядан фобия юзага келиши мумкин. Бу томони ҳам бор.

Хуллас, ўртоқлар ана шу масалада ютубда фикрларимни баҳам кўрмоқчиман. Линкни кейинроқ шу ерга ташлайман.
4.2K viewsedited  11:03
Ochish/sharhlash
2022-09-12 13:09:05 Podkast: Modern davlar payg'ambarlari

Demokratik asosdagi modern davlatlarning vujudga kelishi ularning muayyan g’oyaviy asoslari tug’ilishi bilan bir vaqtda kechdi. Bugungi zamonaviy davlatlarning aksariyati qabul qilgan davlatchilik tamoyillari Yevropadagi ma’rifatchilik davrining to’rt mutafakkiriga borib taqaladi. Men bu mutafakkirlarning g’oyalari va ularning o’zaro o’xshash va farqli jihatlarini umumiy shaklda bayon qilib berishga harakat qildim.

@khurshidyuldosh
836 views10:09
Ochish/sharhlash
2022-09-12 13:04:45 Илмбозлик васвасаси

@khurshidyuldosh
784 views10:04
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:46:27 Зерикарлироқ кўринса ҳам (нутқ чатоқ ), тўртта файласуфнинг ғоялари қандай қилиб модерн давлат учун асос бўлгани ҳақида уларни ўзаро қиёслаш орқали тушунтиришга ҳаракат қилдим. Ҳозирги замондаги деярли барча дунёвий давлат назариялари, ўнгдан сўлгача, ана шу тўрт мутафаккирнинг ғояларига бориб тақалади.

Улар аввал Американинг мустақиллиги ва конституцияси учун, кейин Франция инқилоби учун ғоявий манба бўлган ва шу орқали бутун дунёга таъсир ўтказган. Хуллас, қизиққанлар бўлса тинглар.


917 views08:46
Ochish/sharhlash