Get Mystery Box with random crypto!

РУҲИЙ КАСАЛЛИК ВА СОҒЛОМЛИК Руҳий соғломлик ва руҳий касаллик | G'oyalar va soyalar

РУҲИЙ КАСАЛЛИК ВА СОҒЛОМЛИК

Руҳий соғломлик ва руҳий касалликни, феълий эксцентриклик ва феъли нормалликни бир биридан фарқлашда айрим ҳолларда тегишли жамиятда нима нормал деб қабул қилингани муҳим роль ўйнайди. Ниманинг нормал деб қабул қилиниши эса ўша жамиятдаги маданият, қадриятлар, эътиқодлар билан боғлиқ. Фараз қилайлик, агар бирор жамиятда яланғоч юриш нормал ҳисобланса, у жамиятдаги одамлар "эксгибиционизм" (жинсий аъзосини бегоналарга кўрсатишга бўлган майл ва унинг хуруж қилиши) деган нарса борлигини ҳеч қачон билмайди, билса ҳам буни нормал ҳисоблайди. Яъни ҳеч ким бундай инсонларни жинни демайди. Ёки бирор жамиятда кўринмас мавжудотларга ишонч жуда кенг ва чуқур тарқалган бўлса, аксар шизофрениклар касал ҳисобланмаслиги, балки уларга алоҳида мақом берилиши мумкин. Яъни бу ерда ким аслида руҳий касал ёки нонормал эканлигини жамиятдаги маданият ҳал қиляпти.

Бу билан руҳий касаллик объектив равишда мавжуд бўлолмайди демоқчи эмасман, балки бу масала табиий асосга эгалик ва социал конструкиялар ўртасидаги баҳсли масала эканлигини айтмоқчиман. (Социал конструкциялар ҳақидаги ютуб чиқишимда шу масала ҳақида гапиргандим. Психология сиёсий мафкуралар таъсирига осон тушиши мумкин.)

Бу ерда муҳим жиҳат биз нонормал деб ҳисоблаган нарса чиндан шундайми ёки йўқлигини ажратишда эҳтиёткор бўлишимиз кераклигидир. Чунки, баъзида маданиятимиздаги турли стереотипларни шунчаки такрорлаётган ва буни объектив баҳо деб ҳисоблаётган бўлишимиз мумкин.

Бизнинг жамиятимиздаги қайси қадриятлар қай бир руҳий касалликни яшираркин ва яна қайси соғлом ҳислатларни руҳий касаллик деб кўрсатаркин а? Баъзида бутун жамиятдаги маданиятнинг ўзи аслида касал бўлиши ва бу жамиятда соғлар касал ҳисобланиши ҳам мумкин.