Get Mystery Box with random crypto!

Капитан Каримов

Telegram kanalining logotibi karimovuz — Капитан Каримов К
Telegram kanalining logotibi karimovuz — Капитан Каримов
Kanal manzili: @karimovuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.15K
Kanalning ta’rifi

Бир умр қоронғуликни ёмонлаб ўтгандан кўра, кичкина шам ёқиш ҳаракатини қилган маъқул...
© Конфуций
Мурожаат учун: @Karimoffuzbot

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 11:31:48
Деҳқонобод туман ҳокимлиги ташаббуси, тадбиркорлар ҳомийлиги асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 52 нафар фарзандлари учун хатна тўйлари ташкил этилди. Тўй давомида болаларга эсдалик совғалари топширилиб, санъат вакилларининг чиқишлари билан давом этмоқда.

Тўй болаларни табриклаш учун вилоят сектор раҳбарлари ҳам ташриф буюрди.

Видео: 18.5 МБ
3.3K viewsКапитан Каримов, 08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:54:03 "Қизим калтаклангач, участка инспекторининг идорасига бордим, 3 соат кутиб 2 марта қўнғироқ қилганимдан кейин Достон деган инспектор етиб келди. Келди-да, куёвимни ҳозир олиб бориб қамашини, ўзига келгандан кейин 15 суткага жазога тортилишини айтди. Лекин ташқарига чиқиб, маҳалла раиси Фаррухга даладаги иши зарурлигини, “развод”га бориши кераклигини айтиб, кетиб қолди.

Мен ундан экспертизага олиб бориб, текширувлардан ўтказишни илтимос қилдим, лекин у куёвим қамалиши учун шу ҳужжатлар ҳам етарли эканини айтди. Эртаси куни туман ички ишлар бўлимига боришимни айтди. Мен эса бугуннинг ўзида ҳал қилишимизни, айбдорни ушлаш кераклигини сўрадим. Агар бунақа бўладиган бўлса, формасини ечиб қўйиб, деҳқончилигини қилсин! Ё далада ишласин, ё давлатнинг ишини".

Ота
2.4K viewsКапитан Каримов, 01:54
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:01:48
Вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Т. Каримов ва мен.

2022 йил, 28 август. Мустақиллик байрами.

Фото муаллифи: Лобанов.
2.3K viewsКапитан Каримов, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:19:14
Исоқ Тўраев (Барон). Тик оёқда туриб меҳнат қилаётган тадбир ташкилотчиларидан бири.

#Саҳнаортигабирқадам
2.2K viewsКапитан Каримов, edited  15:19
Ochish/sharhlash
2022-08-28 17:51:34
Қарши шаҳрида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам дастури бошланди. Тадбирга вилоят, туман/шаҳар сектор раҳбарлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари ташриф буюрди. Тадбир вилоят раҳбарининг табрик сўзи билан бошланди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарёда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз очиб таълим, спорт ва бошқа соҳаларда ютуқларга эришган ёшларни, уларнинг ота-оналарини ҳам байрам билан табриклаб ўтди.

Видео: 12.9 МБ
2.5K viewsКапитан Каримов, edited  14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:05:48 Август ойининг сўнгги 10 кунлигида Қамашида содир бўлган ЙТҲлар. ЙТҲ сабаб вафот этганлар ҳам бор:

2022 йил, 22 август куни Дамас ва Нексия иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар берилган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.


2022 йил, 23 август. Қамаши тумани. 2 та дамас ва 1 та спарк иштирокида ЙТҲ юз берди. Икки нафар фуқаролар вафот этган.

2022 йил, 28 август. Қамаши тумани, Чим қишлоғида бир машина ёниб кетди. Бир киши вафот этган.

Бу маълумотлар жамоатчилик орқали ОАВга маълум бўлган қисми.
2.3K viewsКапитан Каримов, 13:05
Ochish/sharhlash