Get Mystery Box with random crypto!

Капитан Каримов

Telegram kanalining logotibi karimovuz — Капитан Каримов К
Telegram kanalining logotibi karimovuz — Капитан Каримов
Kanal manzili: @karimovuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.15K
Kanalning ta’rifi

Бир умр қоронғуликни ёмонлаб ўтгандан кўра, кичкина шам ёқиш ҳаракатини қилган маъқул...
© Конфуций
Мурожаат учун: @Karimoffuzbot

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 10:00:49
Қаршида 150 нафар йигит-қизларни бандлигини таъминлаган корхона расман ишга тушди. Лойиҳа қиймати 1.5 млн долларни ташкил этади

Қарши шаҳрининг “Буюк Турон” кичик саноат зонасида "ALP TEXNO SERVIS" хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати   1.5 млн. доллар бўлган замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Корхонада “S-Smart” бренди остида йилига 60 минг дона, 32 дьюмдан 65 дюймгача бўлган турли ўлчамдаги янги авлод телевизорлари ишлаб чиқарилади.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остида хорижий давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
258 viewsКапитан Каримов, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:23:51
Август ойининг сўнгги кунларида Шаҳрисабз шаҳрида лойиҳа қиймати 5 млрд сўмни ташкил этган «Alkan Group» оилавий корхонаси, жўхори қаламчаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа қиймати 1 млрд сўм, кунига 200 дона қадоқланган маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхона, қолаверса, Ёшлар саноат зонасида қиймати 2 млрд сўм бўлган пахта чиқиндисини қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга тушди.

Умумий ҳисобда 3 та лойиҳа халқ хизмати учун иш бошлади.
1.1K viewsКапитан Каримов, 06:23
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:54:35
Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этибди.
1.4K viewsКапитан Каримов, edited  01:54
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:18:59 Миришкорда сирли тадбиркор "Аёллар дафтари"га киритилган юзлаб оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари юборган

Миришкор туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Замира Маманазарованинг айтишича, бугун жейновлик бир тадбиркор унга учрашиб 100 га яқин мактаб формаларини эҳтиёжманд оилаларга бермоқчилигини билдирган.

Тадбиркор ўзини таништирмаган. "Шунчаки тадбиркорман, шахсим сир қолаверсин. Дуо қилишса бўлди", деган. Мен бу хабарни эшитиб, сизлар билан бўлишгим келди. Сирли тадбиркорнинг ишига омад. Ўзи сизни қўллаб-қувватласин.
4.4K viewsКапитан Каримов, 17:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:57:12
Қарши туманида 18 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 300 хонадон фойдаланишга топширилди.Очилиш маросимида вилоят раҳбари Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Видео.

Қарши тумани, "Чаман" МФЙ
1.9K viewsКапитан Каримов, edited  14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:18:01 Бир ходим 1800$ билан тушибди. У ишлайдиган ташкилот бундайроқ раҳбарни титратиб қўяди.
1.9K viewsКапитан Каримов, 13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:33:39 Бир ходим 1800$ билан тушибди. У ишлайдиган ташкилот бундайроқ раҳбарни титратиб қўяди.
2.0K viewsКапитан Каримов, 12:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:56:08
Миришкорда 51 та оила фарзандларига мактаб формалари топширилди.
3.4K viewsКапитан Каримов, 09:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:40:06
Чироқчида бирор мактабнинг очилиш маросими бўлса, бутун қишлоқ тадбирга иштирок этади. Масалан, туманнинг 91 ҳамда 31 мактаблари қайта жонланди. 100 дан ортиқ қишлоқ аҳолиси мактабларни кўриш учун ташриф буюрди. Аҳоли билан биргаликда туман ҳокими Н.Эркаев янги мактаблардаги замонавий анжомлар қай даражада талабга жавоб беришини бирма бир кўздан кечириб чиқишди.

Жамоатчилик назоратини шу ерда гувоҳ бўлиш мумкин.
4.4K viewsКапитан Каримов, 09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:09:37 Юнусободда 30 ёшли пиёдани Lacetti босиб кетди. Форишда Isuzu ва Nexia тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Мирободда Spark ва Lacetti тўқнашуви оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Тойлоқда икки Damas тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Ғаллаоролда Cobalt босиб кетиши оқибатида 8 ёшли бола ўлди. Элликқалъада Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Нурободда Damas “Камаз”га урилиши оқибатида Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси қурбон бўлди. Юнусободда ободонлаштириш ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этди. Шароф Рашидов туманида Optra машинаси балони ёрилиб кетиб, ағдарилиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди. Муборакда Spark ва Gentra тўқнашуви оқибатида саккиз киши ёниб кетди. Мирободда бетон тўсиққа урилган Nexia йўловчиси вафот этди. Ғаллаоролда 10 машина иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи ҳалок бўлди. Қамчиқ довонида бошқарувни йўқотган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ғузорда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди. Қамашида йўл четида турган Damas’га бошқа Damas’нинг урилиши оқибатида олдиндаги Damas пиёданинг устига қулаб, уни ўлдирди. Шароф Рашидов туманида Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди. Келесда Nexia дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи қурбон бўлди. Қамашида Lacetti ва Gentra тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ёниб кетди. Форишда “Волга” ва “Жигули” тўқнашуви оқибатида “Жигули” ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

19 та ҳодиса, 35 та ўлим. Бу Ўзбекистонда август ойида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларининг кичик бир қисми, холос.
1.5K viewsКапитан Каримов, 15:09
Ochish/sharhlash