Get Mystery Box with random crypto!

Jahonbahsh

Telegram kanalining logotibi jahongirsotvoldiyev — Jahonbahsh J
Telegram kanalining logotibi jahongirsotvoldiyev — Jahonbahsh
Kanal manzili: @jahongirsotvoldiyev
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36
Kanalning ta’rifi

Футбол ҳақида таҳлилий ва танқидий мақолалар, интервьюлар, статистика ва янгиликлар ҳақида Jahongir Sotvoldiyev'нинг расмиятчиликлардан ҳоли каналида танишиб борасиз.
@JahongirSotvoldiyev

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-10 15:23:55
Намангандаги газ ёнилғиси тўлдириш шохобчасида навбатда турган шахснинг вафоти тўғрисида дастлабки тафсилот аниқ бўлди

10 январ куни ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, Косонсой туман, “Обод” МФЙда яшаган И.Ж. ўзининг “Жигули” машинасига метан газ ёнилғисини тўлдириш учун Наманган шаҳар, Юксалиш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган суюқгаз” МЧЖ газ тўлдириш шохобчасига келиб, автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфалт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилиб урилиши натижасида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Дастлабки тиббий маълумотномада марҳум И.Ж. тиббий тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган вақтда вафот этиб бўлганлиги, юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.

Ҳозирда И.Ж.нинг вафот этганлиги ҳолати ўрганиб чиқилмоқда

Наманган хабарлари
44 views12:23
Ochish/sharhlash
2021-01-10 12:35:32 Дунёдаги иккита чин дўстим бор. Булар отам ва онам. Қолганлари соҳта, яхши кунинда ёнингда тураркан оғир кунингда сандан қочаркан.

@JahongirSotvoldiyev
40 views09:35
Ochish/sharhlash
2021-01-09 07:35:32 Ўзингда йўқ, оламда йўқ!

@JahongirSotvoldiyev
47 views04:35
Ochish/sharhlash
2021-01-06 08:50:43 Абадий фашизм постулатларидан бири ҳақида

1995 йилда италян файласуфи ва ёзувчиси Умберто Эко "Абадий фашизм" деб номланган эссе ёзган.

Ушбу эсседа Умберто Эко фашизм идеологиясининг 14 та белгиларини келтиради.

Так вот, шулардан бири мени эътиборимни тортди. Бу "Норозилик - сотқинликдир" постулати.

Танқид қилиш мумкинмас, ким давлатни танқид қилса у душман ёки чет эл агенти. Мана шу нарса бизнинг жуда кўплаб амалдорларнинг миясига сингиб кетган.

Маҳалладаги муаммони кўтариб чиққан одам туман сотқини, вилоятдаги муаммони олиб чиққан одам вилоят сотқини, Озодликка хабар юборганлар эса хаттоки ватан хоинига тенглаштирилади - ўша фашистик идеологиянинг айрим унсурлари жой олган мияларда.

"Биз билан эмас демак бизга қарши" деган кўчинский понятка билан катта лавозимларда ўтирган братлар ҳам бор. Аслида, ҳамма нарсага рози бўлиб кетмаётганлар шу юртнинг асл ватанпарварларидир. "Норозилик - сотқинликдир" постулати билан яшайдиган жамиятлар эса Европада тарихда қолди, аммо бизда хозир пайдо бўлди.

Аммо унутмаслик керак, бошқаларнинг хатоларидан хулоса чиқарадиганлар узоққа боришади...

Каналга қўшилинг @nurbekalimov
58 views05:50
Ochish/sharhlash
2021-01-04 12:16:02 Расман: тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

2021 йил 1 февралдан
бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

@JahongirSotvoldiyev
46 views09:16
Ochish/sharhlash
2021-01-01 06:59:52
Янги йилга супер совға

@JahongirSotvoldiyev
51 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2020-12-31 10:54:58 Бугун, 31 декабр куни, барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши керак

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 1 январ куни, Меҳнат кодекси 131-моддасига биноан ишланмайдиган кун ҳисобланади. Шу туфайли, 31 декабр куни барча ходимлар одатдагидан 1 соат эртароқ уйга кетишга ҳақли.

@JahongirSotvoldiyev
45 views07:54
Ochish/sharhlash
2020-12-28 06:43:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Манба: huquqiyaxborot

@JahongirSotvoldiyev
58 views03:43
Ochish/sharhlash
2020-12-22 06:35:44 Жорий йилнинг 21 ноябр куни Шота Арвеладзе Пахтакор жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдим. Бугун Шота Арвеладзе Пахтакорни расман тарк этганини маълум қилди.

@JahongirSotvoldiyev
123 viewsedited  03:35
Ochish/sharhlash