Get Mystery Box with random crypto!

Намангандаги газ ёнилғиси тўлдириш шохобчасида навбатда турган | Jahonbahsh

Намангандаги газ ёнилғиси тўлдириш шохобчасида навбатда турган шахснинг вафоти тўғрисида дастлабки тафсилот аниқ бўлди

10 январ куни ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, Косонсой туман, “Обод” МФЙда яшаган И.Ж. ўзининг “Жигули” машинасига метан газ ёнилғисини тўлдириш учун Наманган шаҳар, Юксалиш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган суюқгаз” МЧЖ газ тўлдириш шохобчасига келиб, автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфалт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилиб урилиши натижасида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Дастлабки тиббий маълумотномада марҳум И.Ж. тиббий тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган вақтда вафот этиб бўлганлиги, юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.

Ҳозирда И.Ж.нинг вафот этганлиги ҳолати ўрганиб чиқилмоқда

Наманган хабарлари