2022-08-13 15:04:04
Сўз эркинлиги дейсизми? Биз маданият бекор қилинган бир даврда яшаяпмиз. Айни ҳолда Ғарбнинг Салмон Рушдийнинг суиқасдидан сўз эркинлиги ҳақидаги «улуғвор» ғояни илгари суриш учун фойдаланиши истеҳзоли туюлмаяптими сизга?
Сўрангчи, бирор ўқитувчи гомосексуализм гуноҳ эканлигини нафақат дарсларда, балки мактабдан ташқарида унга очиқчасига таҳдид қилинмаган ҳолда ўргата олармикан?
Сўрангчи, ЖК Роулинг каби муаллиф транс аёллар ҳақиқий аёл эмаслиги тўғрисида уни бу фикридан қайтаришга уринишларсиз баҳслаша олармикан?
Сўраб кўрингчи, бирор киши Антисемит дея аталмай туриб, Зионизмга қарши сўз оча олармикан?
Сўрангчи, Facebook, Twitter ва бошқалар фойдаланувчиларни ўзларининг «сўз эркинлиги» дан тўлиқ фойдаланишларига қўйиб беришармикан?
Сўрангчи, Франция, Германия ёки Австрия каби давлатлар ҳар кимга давлат томонидан тан олинган геноцид (яъни тарихий воқеа)да ўлдирилганлар сонининг ҳақиқийлигига шубҳа қилишига рухсат беришармикан ва уларнинг ҳибсга олинганини тан олишармикан?
Сўрангчи, Айрим шахслар тўғридан-тўғри зўравонлик ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, шунчаки гапирганлари учун суиқасдга учраганмикан ёки йўқ?
Сўраб кўрингчи, Жулиан Ассанж ёки Эдвард Сноуден ва бошқалар каби махфий маълумотларни ошкор қилганлар жиноий жавобгарликка тортилмасмикан ёки АҚШга экстрадиция қилинмаяптимикан?
Рўйхатни шу қадар узоқ давом эттириш мумкинки, ҳатто кўпчилик мусулмон бўлмаганлар ҳам сўз эркинлиги умуман мавжуд эмаслигини жуда яхши тушуниб олишади.
Гап мен юқорида айтиб ўтган у ёки бу фикрга қўшилишим ҳақида эмас.
Гап шундаки, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақидаги бу даъволар, агар у Ғарбнинг ўзи қадрлайдиган қадриятларга зид бўлса ёки ҳокимиятдагилар баъзи ғояларни очиқчасига тилга олинишини чидаб бўлмас деб ҳисобласа, осонгина қурбон қилинади.
Салмон Рушдий сўз эркинлиги учун қурбон эмас, у шунчаки Ғарбнинг Исломга нисбатан нафратининг рамзи ва кўзгуси ва биз Ғарбда доимий равишда кўриб турган иккиюзламачиликнинг яна бир мисолидир.(C) Шариф Абу Лайс
@Islommerosi
841 views12:04