Get Mystery Box with random crypto!

Islom merosi

Telegram kanalining logotibi islommerosi — Islom merosi I
Telegram kanalining logotibi islommerosi — Islom merosi
Kanal manzili: @islommerosi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15
Kanalning ta’rifi

Tarix, siyosat, falsafa - Islomiy nigohlarda.
Hamkor kanallar: @Muslim_Mind, @ufq_horizon
Shaxsiy: @Innermost_thought
Murojaat va takliflar uchun: @Islommerosi_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:34:51 Tariximizda haqiqat, millat, erkinlik, milliy davlatchilik kabi qadriyatlarni aks ettiradigan madhiya ham bo'lgan. U 1917-yil noyabridan 1918-yil fevraligacha bor bo'lgan va poytaxti Qo'qonda joylashgan Turkiston Muxtoriyati davlatining madhiyasi edi. Bu madhiya Abdulhamid Sulaymon o'g'li Cho'lpon tomonidan yozilgan bo'lib, el uni yurakdan kuylab yurgan. Buning sababi shu ediki, Cho'lponning sheʼri chindan elning orzu-umidlari, istaklarini joshqin, o'tli so'zlar orqali bildirgan. Quyida Turkiston Muxtoriyatining marshini e'tiboringizga havola etamiz:

CHO'LPON

OZOD TURK BAYRAMI

Köz oching, boqing har yon!
Qardoshlar, qanday zamon!
Shodlikka töldi jahon!
Fido bu kunlarga jon!

Naqorat:
Turkistonlik — shonimiz, Turonlik — unvonimiz,
Vatan — bizning jonimiz, fido olsun qonimiz!

Bizlar temir jonlimiz!
Shavkatlimiz, shonlimiz!
Nomusli, vijdonlimiz!
Qaynagan turk qonlimiz!

Naqorat

Boldi kenglik, zörlik yöq,
Berildi bizga huquq!
Taraqqiyga yo'l ochiq!
Jaholatga yo'l yopiq!

Naqorat

Muxtoriyat olindi,
Ishlar yolga solindi,
Milliy marshlar cholindi,
Dushman örtansun endi!

Naqorat

Shodlik, xursandlik choğlar,
Ketsun yurakdan doğlar,
Vatan boğindan zoğlar!
Selkullasun bayroqlar!

Naqorat

Hurriyat — bayroğimiz,
Adolat — örtoğimiz,
Xursand bölgan choğimiz
Mevalansun boğimiz!

Naqorat

Turk beshigi — Turkiston!
Yeri oltun, toğlari kon!
Bolalari qahramon!
Vatan uchun berur jon.

Naqorat

Turkistonlik — shonimiz, turonlik — unvonimiz,
Vatan — bizning jonimiz, fido olsun qonimiz!

@Universal_thoughts
263 views04:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:33:14 Мусулмон интеллектуалларидан бири - Абдуллаҳ Андалуси ёзмоқда:

Ғарбдаги университетларда баъзи ақлсиз ёхуд жоҳил «мусулмонлар»нинг марксизмни(!) қабул қилаётганлари мени чуқур қайғуга солмоқда.

Марксизм сионизмдан ҳам ёмонроқдир.

Сионизм фақатгина сизнинг ерингизни, марксизм эса сизнинг иймонингизни, шахсий мулкингизни ўзлаштириб, оилангизни йўқ қилишни хоҳлайди.

Албатта, уларнинг иккаласи ҳам миллионлаб (Хитой каби) бўлмасада, ўн минглаб мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлган.

* Ҳа, Маркс таъкидлаганидек, анъанавий оила капиталистик тузилманинг микрокосмоси, аёллар ва болалар эса «эрнинг қули» эди.

Маркс материалистдир ва шу боисдан ҳам у Худони рад этади ва дин жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг маҳсулидир, деб таъкидлайди ва шунинг учун шунчаки статус-квони оқлашга хизмат қилади, боиси у таъкидлаганидек, барча онг ижтимоий / иқтисодий муносабатлар томонидан ишлаб чиқарилади, айнан шу сабабдан унда объектив ҳақиқат мавжуд бўлмайди.

Маркс хусусий мулкни бекор қилишни қуйидагича оқлаган:

«Мулк, айни кўринишида, капитал ва ёлланма меҳнат қарама-қаршилигига асосланади... Бизнинг хусусий мулкни йўқ қилиш ниятимиздан даҳшатга тушарсиз. Бироқ сизнинг мавжуд жамиятингизда хусусий мулк аҳолининг ўндан тўққиз қисми учун аллақачон йўқ қилиб юборилган; унинг озчилик учун мавжудлиги фақат ўша ўндан тўққизлар қўлида йўқлиги билан боғлиқ. Демак, сиз жамиятнинг катта қисми учун ҳеч қандай мулкнинг йўқлиги мавжуд бўлишининг зарурий шарти бўлган мулк шаклини йўқ қилиш ниятида бизни қоралаяпсиз."
(С) Коммунист манифести, Карл Маркс ва Энгелс

Ислом эътиқоди, дунёқараши ва қонунларига зид бўлишига қарамай, била туриб марксизмни қабул қилган кишини мусулмон деб бўлмайди. Биз жаҳолатни оқлашимиз мумкин, аммо марксизмга ишониш очиқ куфрдир.
____

Юқоридаги бир идеологияга тааллуқли эди, холос. Муаллиф хавотирлари жуда ўринли. Бугун диний тушунчаси бўлмаган ёки саёз бўлган ёш авлод вакиллари олийгоҳларда таҳсил олиб, турли қарама қарши фикрлар қуршовида қолиб кетишган. Улардаги иккиланиш ва шубҳалар дин ўрнига маълум бир идеологияни эътиқод сифатида тутиб, ҳаётда дастуруламал қилиб олишларига сабаб бўлмоқда. Уларни албатта ўрганиш ва тадқиқ этиш жоиз ва шарт, аммо инсон ўз динига ҳам юқоридаги илм-фан призмаси нуқтаи назаридан назар ташласа, динини ҳам чуқур ўрганиб, яхшироқ тадқиқ этиши мумкин бўлади. Шу боисдан аввало динни илмий нуқтаи назардан ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

@Islommerosi
247 viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 22:26:09
Покистонда даҳшатли манзаралар. У ерда тахминан 7000 дан ортиқ музликлар мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми эриб битган ва эришда давом этмоқда. Аҳвол борган сари ёмонлашмоқда. Иқлим ўзгариши ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти.

Бутун жаҳон углерод эмиссиясининг атиги 1% ҳиссаси Покистонга тегишли, аммо иқлим ўзгариши учун асосий бадални у тўламоқда.

Яқин йиллар ичида нафақат у, балки Ер юзининг Экваториал минтақалари ва унга туташ минтақалар мамлакатлари иқлим ўзгаришидан асосий азият чекувчилар бўлиши мумкин. Энг ёмони эса, ўша мамлакатларнинг аксарий қисми мусулмон ўлкаларидир.

Аллоҳ Покистондаги диндош биродарларимиз бошидан бу балоларни, мусибатларини аритсин.

@Islommerosi
63 views19:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:50:23 «Тан олайлик: замонавий дунёқараш соф ғарбий, ундан таъсирланадиганларни эса, шарқда туғилиб, шарқлик мақомида бўлсаларда, ақлан ғарблик деб таснифлаш керак; барча шарқ ғоялари уларга мутлақо бегона, уларнинг анъанавий таълимотлардан ғофиллиги уларга шундай нисбат бериш учун ягона далилдир.»

: "Замонавий дунё инқирози", Рене Гуэнон

@Islommerosi
259 views12:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:57:51 #премьера

Ислом даҳолиги. 2-қисм.

Инсон ҳаётга келар экан, уни ҳайвонлардан ажратиб турадиган ақли моддий олам ҳақиқатлари ҳақида изланади, ўрганади…

Ўзини фан фонида кўрсатишга уринадиган атеизмчи? У жамиятга нима беради? У шунчаки илоҳни инкор қилишми ёки оқибатлари хатарли бўлган дунёқарашми?

Эътиборингизга Даниел Ҳақиқатжоу томонидан тайёрланган «Исломнинг даҳолиги» ҳужжатли фильмининг иккинчи қисмини тақдим қиламиз!

Марҳамат, кўринг ва хулоса чиқаринг



––––––
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
285 views16:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:39:31 Илм-фан - бизники, Келажак - бизники

Ҳозирги кунда мусулмонларнинг энг асосий вазифаларидан бири - бу Илм фан ва келажакни эгаллаш. Яъни, асли ўзиники бўлган неъматни қайта қўлга киритишдир. Акс ҳолда, худди ҳозиргидек (мустамлакачилик орқали иккаласи ҳам қўлдан кетган) илм-фан ва келажагимиз бошқалар қўлига ўтиб, ўзимиз бу жиҳатларда қулга айланиш эҳтимолимиз бор.

Қаранг - университетларда, мактабларда, умуман барча дунёвий илм даргоҳларида ўқитилаётган фанлар ўқитувчилари ва муаллимларининг дунёқараш ва тушунчалари қандай? Биз ўқиётган барча дунёвий деб ҳисоблашимиз мумкин бўлган фанларнинг дин билан бўғлиқ бўлмаган ўринлари йўқ эканми? Албатта бор, ниҳоятда кўп. Ҳаттоки физика фанининг ичида метафизикага кириб кетадиган, мутлақо табиий бўлмаган оламга тааллуқли тушунча ва мазмун касб этувчи термин ҳамда илмий аргументлар учрайди. Бу биргина мисол. Фалсафа каби ўта мавҳум ва чалғитувчи фанлар борасида гапирмаса ҳам бўлади. Бу ҳақида узоқ-узоқ гапириш мумкин. Кишиларни диндан совишига сабаб бўлган, дин ва дунёвий фанларни айро санаш (аслида ҳам айро, аммо дин - бу ИЛМ) орқали ҳосил этилган умумий Ғарбона дунёқараш ҳозирда Ислом дин ўлароқ юзма юз келаётган муаммоларнинг энг дастлабки илдизи саналади (бу борада кўп пост тайёрлаганмиз) .

Айнан юқоридагилар сабабидан ҳам, биз илм-фан ва келажакни забт этишга ниҳоятда муҳтожмиз. Биз «илм-фан (табиий фанлар, фалсафа) бошқаларники, диний фанлар бизники» - тамойили билан иш тута олмаймиз. Гап шундаки, буларнинг барчаси - бизникидир. Ислом олтин асридаги ибни Ҳайсам, ал-Беруний, ибни Бажжа, ал-Фаробий, ал-Ғаззолий, Ибни Рушд каби илм дарғалари, файласуф ва рационалистларни шакллантиришимиз керак.

Келажакни забт этмасак - ўтмишимиз, ҳозиримиз каби, келажагимиз ҳам мустамлака этилади.

@Islommerosi
426 viewsedited  16:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:13:38 Радикал атеизм сиёсатга таъсир кўрсатмоқчи(ми?)
Камолиддин Раббимов, Нуриймон Абулҳасан ва Ҳамид Содиқ билан


244 views10:13
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:30:48 Боя ўзим анчадан буён илмий китобларини ўқиб, фикр ва тушунчалар олиб келаётган олим, профессор Зиёвуддин Сардорнинг қуйидаги чиқишига гувоҳ бўлиб қолдим ва кўриб чиқдим.

Профессорнинг энг кучли аргументларидан бири - Мусулмонлар ва ислом дунёси илм-фан, сиёсат, ижтимоий ҳаётда янги парадигма, интизомга муҳтож. Бу интизом аввалгиларидан тамомила фарқ қиладиган, ҳозирги глобаллашган, плюралистик дунёда бутун инсониятни барқарор ривожланишга элтувчи интизом бўлиши керак ва бу Исломнинг энг фундаментал, асосий ахлоқий-инсоний принципларига асосланиши керак.

Бугунги кунда дунёга бир кўз ва нигоҳлар билан қараб бўлмайди. Ҳозир бизда юксалган (бизнинг таъбиримизда «чириган») Ғарб ва қолоқ Шарқ тушунчаларига ўрин қолмаган. Чунки дунё икки ёки уч қутбли - бўлинган эмас. Бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар жамиятини дунёнинг исталган минтақасида учратиш мумкин. Ва ўша минтақада ривожланиш ёки орқага кетиш омили деб фақат маҳаллий аҳоли балки, мусулмонларни ҳам кўрсатиш мумкин бўлади. Бугун биз курашишимиз керак бўлган нарса, турли хил мафкуралар, атеизм, исломий радикализм, либерализм ва шунга ўхшаган мавҳум концепциялар эмас, балки реал - кўзларимиз билан кўриб, танамизда ҳис этиб тураётган Глобал исиш, очлик, юқумли касалликлар ва дунё юзлашаётган ўтмишда бўлмаган янги муаммолардир. Ва шубҳасиз бу муаммоларга ечимлар янги яратилажак «Интизом» орқалигина бўлиши мумкин. Ва бу Интизомни мусулмонлар ташкил этишлари лозим.





@Islommerosi
472 viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:09:17 Атеист ва исломофобларга қарши курашишнинг бирдан бир ва энг самарали йўли - бу мусулмонларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда фикрлаш ва ақлий уфқларини кенгайтиришдир.

Уларнинг услуби ва танлаган йўли, (гарчи бунга терс хатти-ҳаракатлар қилиб туришса ҳам) - ақл, рационаллик. Шу ўринда улар диндан (яъни эътиқоддан) ақлни устун санайдилар. Билмайдиларки, инсон бир қуш бўлса эътиқод (faith) ва ақл (reason) унинг икки қаноти ҳисобланади. Мувозанат йўқолган жойда индивидуал таназзул бошланади. Бу таназзул охир-оқибат ижтимоий (social) таназзулга йўл бўшатади. Яна бир адашувдаги жиҳатлар шуки, уларда эътиқоднинг бир даражаси бор, аммо у инсоний - материалистик мафкураларга асосланган. Худди шу нарса билан улар мусулмондан (ғайбга эътиқод қилувчи) ўзларининг табиий, материалистик оламга ҳам эътиқод қўйганлари билан фарқланиб туришади. Бу эътиқоднинг тарихи барчага маълум бўлганидек Европадаги 12 асрдан токи 18-19 асрларгача давом этган умумий уйғониш даври (Ренессанс, Маърифат даври, Реформация жараёнлари, Диннинг давлатдан ажратилиши) га бориб тақалади. Мавзудан четлашиб кетмаслик мақсадида бунга чуқур кирмайман.

Айни вақтда ислом ва мусулмонларга қарата қилинаётган таҳдид ва ҳужумлар тўхтамаяпти. Ўзини юксак ақл-идрокли, либерал-секуляризм вакили, илмли деб ҳисоблайдиган кишилар кенг кўламдаги танқид ва ҳужумларни бошлаб юборган. Ҳар доимгидек ва мен постнинг бошида баён этганимдек, улар мусулмонларни яна ўша мантиқсизлик, ақлсизлик, дунёвий билимсизликда айблашда бардавом бўлишмоқда. Аслида шундайми? Саволга қисқа қилиб жавоб бериш имконсиз. Ҳақиқатни айтганда, бу камчилик нафақат мусулмонларни балки ўзини юксак ақл-идрок соҳиби деб кўраётганларда ҳам учрайди. Буни сўнги вақтлардаги баҳслар орқали ҳам аниқ-тиниқ билиб олиш мумкин.

Сўзни қисқа қилиб айтаман, уларга қарши курашиш учун эмас, балки Ислом буюрган бурч ўлароқ илм олишда бардавом бўлайлик. Тафаккуримиз ва дунёқарашимиз чегараси ва ақлий салоҳиятимизни оширайлик. Жамиятда ўзаро тушуниш ва ижтимоий барқарорлик таъминоти - бизнинг қўлимизда. Бу миллат - мусулмонлар миллати. Миллатнинг ривожи бизнинг бурчимиз, вазифамиздир.


@Islommerosi
495 views16:09
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:30:40
Болалар учун реклама, Туркия

"Масжидга тўхтовсиз 40 кун келинг ва велосипедга эга бўлинг"

Фарзандни намозга мана шу тарзда ундаш лозим.

Манба

@Islommerosi
556 viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash