Get Mystery Box with random crypto!

​30 йил аввал Тошкентда 358 трамвай ва 308 троллейбус бўлган | Iqtisod Plus

30 йил аввал Тошкентда 358 трамвай ва 308 троллейбус бўлган

Бундан 30 йил аввал гарчи Совет иттифоқи қулаши ортидан бошланган чуқур иқтисодий бўҳронга қарамай, жамоат транспорти масаласи кун тартибида бўлган. Бугунгидай қолдиқ, панжа орасидан қараладиган иккинчи даражали масала эмас.

Жамоат транспорти деградациясида қаерга етиб келганимизни мана бу рақамлар ҳам акс эттиради:

«Ҳар куни 358 трамвай ва 308 троллейбус йўналишлар бўйлаб манзилга чиқади». Бунга энди камида мингта автобусни қўшинг (орадан 3 йил ўтиб автобуслар сони 1117 тани ташкил этган). Тасаввурингиз тўлиқ бўлиши учун 1992 йилда пойтахтда ҳозигидан 1,5 баробар кам аҳолини яшаганини ҳам инобатга олинг.

Расмий маълумотларга кўра бугун пойтахт транспорт тизимида 1442 та автобус бор, лекин уларнинг 196 таси техник носоз ва амалда ҳар куни маршрутга 940-950 та автобус чиқади холос.

Абгор аҳволимизни янада кўпроқ тасаввур қилишингиз учун яна қўшимча. Автобус паркининг 763таси шаҳарда одам ташиш учун мўлжалланмаган SAZ ISUZU автобуслари.

Ҳа айтгандай, 30 йил аввал Тошкентга ҳозиргидек ҳеч ким сайламаган, тадбиркорлиги ё амалдорлигини ажратиш жуда қийин ҳоким эмас, Тошкент тарихида биринчи ва охирги марта умумхалқ сайловларида сайланган Адҳамбек Фозилбек раҳбарлик қилган.

Суратда чапдан биринчи Адҳамбек Фозилбеков. Ушбу суратга муҳрланганлардан фақат Владимир Путин ҳаёт, қолганлар чин дунёга риҳлат этишган.