2020-12-29 17:48:27
Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:
хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича
давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида
25 фоизга оширилади;
ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони
2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
аъло баҳоларга ўқиётган,
ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони
5 баробарга оширилади;
30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни
мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар
1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан
400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига
50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа –
100 фоиз устама ҳақ тўланади;
Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига
330 млрд сўм йўналтирилади;
келгуси йил мактабгача таълим қамрови
65 фоизга, 2023 йил охирида эса
75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
2021 йили докторантлар сони
4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча
240 миллиард сўм ажратилади;
2021 йилда
физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
Юқоридаги ўзгаришлар бўйича Сиз қандай фикрдасиз? Таълим соҳасида яна нималар қилишни таклиф этасиз?
@xushnudbek
452 views14:48