2022-09-02 04:57:27
Ўзбекистон республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.
МАНГУ ЯШАЙСИЗ
Истиқлол қуёши чароғон,
Эсмоқда бир майин саболар,
Номламлари тирикдир ҳар қачон,
Ўлмайди ҳеч қачон даҳолар.
Ҳалқимнинг эй буюк даҳоси,
Достон -у,тилларда яшайсиз,
Ҳалқимнинг улуғвор қояси,
Сиз мангу дилларда яшайсиз.
Қуёшсиз, чароғон юудузсиз,
Нур сочиб яшайсиз сиз абад,
Юксалди,жаҳонга тутди юз,
Сиз қурган улуғвор салтанат.
Шод бўлсин руҳингиз жаннатда,
Шу тилак тилагай барча қалб,
Ўзбек деб аталган миллатга,
Истиқлол битилди сиз сабаб.
Истиқлол сафоси гулларда,
Эсмоқда ҳур ватан сабоси,
Сиз мангу яшайсиз дилларда,
Ўзбекнинг эй буюк даҳоси.
Хуршид Карим
Telegram | YouTube | RuTube | instagram | facebook | TikTok
3.6K views01:57