Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрида «Далилларга асосланган ҳаракат» мавзусидаги бо | INSAYDER

Тошкент шаҳрида «Далилларга асосланган ҳаракат» мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгресси иш бошлади

Болалар онкологияси ва гематологияси соҳасида тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, диагностика ва даволашнинг замонавий стандартларини, бошқариш усуллари ва молиялаштириш механизмларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш давр талаби.

Шу муносабат билан, 5-7 июнь кунлари пойтахтимизда ўтказиладиган «Далилларга асосланган ҳаракат» мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгресси иш бошламоқда. Тадбирдан асосий мақсад — халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг руҳий-ижтимоий ва маданий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион амалиётларни жорий қилишдир.

@insideruzbek