Кеча, 31 декабрь куни АИ-80 бензини учун истисно тариқасида акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати якунланди. Шу сабабли ушбу маркали бензин нархи, янги йилнинг илк соатлариданоқ Ўзбекнефтегаз шохобчаларида 6800 сўмга кўтарилди, айрим хусусий шохобчаларда эса 8000 сўмдан ҳам ошган.