Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 2023 йилда содир бўлган асосий воқеалар Йил бош | INSAYDER

Ўзбекистонда 2023 йилда содир бўлган асосий воқеалар

Йил бошида аномал совуқ рўй берди ва мамлакатда жидий энергетик муаммолар юзага келди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинди.

Конституцияга ўзгартириш киритилди ва президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

Муддатидан аввал президент сайлови ўтказилди. Сайловда Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан қайта сайланди.

Президент администрацияси тузилмаси ўзгартирилди ва Сардор Умрзоқов раҳбарликдан кетди.

Электр энергияси ва газ мустақиллиги учун ҳаракатлар бошланди.

Пенсия ва ойликлар бир йилда икки марта оширилди.

Тўрт йилда биринчи марта коммунал хизматлар учун нархлар оширилди.

Шаҳарларда рухсат этилган энг юқори тезлик 60 км/с этиб чекланди.

Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш учун 1000 та автобус ва электробус олиб келинди.

"Uzauto Motors" монополияси янада кескин тус олди.

65 нафар бола “Док-1 Макс” дорисидан заҳарланиб вафот этгани маълум бўлди. 450 нафар бола “Антиструмин” дорисидан заҳарланиб, касалхонага мурожаат қилди.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича бош айбдор деб ҳисобланган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

Йил охирида коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасидаги оммавий қўлга олишлар бошланди.

@Insideruzbek