Get Mystery Box with random crypto!

ЮК МAШИНA БОШҚAРУВЧИЛAРГA СИРПAНИБ КЕТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИСШ БЎЙИ | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

ЮК МAШИНA БОШҚAРУВЧИЛAРГA СИРПAНИБ КЕТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИСШ БЎЙИЧA ҚЎЛ КЕЛAДИГAН 7 ТA ФОЙДAЛИ МAСЛAҲAТ 1-ҚИСМ

Юк машинаси ҳайдовчиси учун энг қўрқинчли дақиқалардан бири бу машина бошқарувини йўқотишдир. Юк машина тиркамасини тормоз бериб тўғри тўхтата олишни профессионал юк машина ҳайдовчиларигина уддалай олади.

Тормозлашнинг ҳам тўғри ва нотўғри йўллари бор. Юк машинанинг сирпаниб кетишини назорат қила олишни ўрганиш билан кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин. Қуйида шамолли, музли ёки тик йўлларда сирпаниб кетишнинг олдини олиш учун бир нечта техникаларни келтириб ўтамиз:

1. ХAВФСИЗ ТОРМОЗЛAШ ОРҚAЛИ ЮК МAШИНAНГИЗ СИРПAНИБ КЕТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

Юк машина сирпаниб кетмаслиги учун биринчи маслаҳат - ҲЕЧ ҚAЧОН тормоз педалини бирданига қаттиқ босманг. Бу икки тормоз тизимининг камида биттаси блокланиб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, юк машинаси сирғалишининг эҳтимоли баланд, айниқса сирпанчиқ йўлларда.

Нотўғри ўрнатилган тормозлар, рул ўқи тормозларидан бирининг блокланиб қолишига олиб келиши мумкин. Натижада, юк машинаси/тиркамаси ён томонга сирпаниб кетади.

Юк машинаси каби катта уловлар учун тормозлашнинг энг тўғри техникаси - тормоз педалини секинлик билан босишдир. Тормоз педалини секинлик билан бир неча марта босиш орқали, тормоз бериш тўғри ҳисобланади. Бу ҳаракат тўғри ишлайдиган блокка қарши тизимга ўхшайди. Шу йўл билан транспорт воситасини сирпаниб кетишдан асраш мумкин.

@infotruckuz