2022-07-01 07:03:28
Шавкат Мирзиёев “Заковат”нинг журналист ва блогерлар ўртасидаги турнир финалини кўрганини айтди
Президент ёшлар куни муносабати билан нутқи давомида “Заковат” клуби вакиллари билан гаплашгани ҳақида сўзлаб берди.
“Мана мен бугун заковатчилар билан ҳам гаплашдим. Янги режалар ҳақида гаплашиб олдик. Биринчи ташаббусни Хоразмдан бошлайдиган бўлдик, эртага Хоразм вилояти ҳокими керакли топшириқларни олади.
Заковатнинг ОАВ ўртасида ўтказилган финалини кўриб, ўзим ҳам хурсанд бўлдим. Тасаввур қилинглар, у ерда берилаётган битта саволни топиш учун қанча китоб ўқиган бўлиш керак.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари энди ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, “Заковат” ва бошқа интеллектуал
ўйинларни йўлга қўяди.
Бундай танловлар ҳар ҳафтада – маҳалла кесимида, ҳар ойда – туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали
2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
@xushnudbek
10 viewsIBROHIMOV, 04:03