2021-12-13 14:31:50
Алматида вазни 6 килограммдан ортиқ чақалоқ дунёга келди
Алмати шаҳар Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида вазни 6 килограмм 280 грамм, бўйи 66 сантиметр бўлган чақалоқ туғилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Чақалоқ 40-чи ҳафтада операция ёрдамида туғилган.
«Ҳозир онанинг аҳволи қониқарли, бу унинг биринчи фарзанди, у 20 ёшда. Бола онасининг ёнида. Янги туғилган чақалоқ мутлақо соғлом, шифокорлар назоратида», - деди марказ директори Гулнара Нурланова.
Директорнинг сўзларига кўра, бу Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида туғилган энг вазни катта бола.
«Бизда оғирлиги катта болалар туғилган, охирги марта 5 кг 800 грамм вазнли янги туғилган чақалоқ туғилган, аммо марказимизда вазни 6 килограммдан ортиқ боланинг туғилганини биринчи марта кўриб турибмиз», – дейди Гулнара Нурланова.
Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.0K views11:31