Get Mystery Box with random crypto!

Швеция қирғоқларида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди Якшанба к | Human.uz | Rasmiy kanal

Швеция қирғоқларида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди

Якшанба куни Британия ва Даниянинг иккита кемаси Швециянинг Истад шаҳри ва Даниянинг Борнхольм ороли ўртасидаги сувда тўқнашиб кетди. Ҳодиса натижасида Даниянинг кичикроқ Karin Hoej кемаси ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда ТТ агентлиги.

Ҳодиса оқибатида икки киши бедарак йўқолган. Соҳил хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, улар беш соатдан бери топилмади. Йўқолганларни қидиришда олти кичик кема, иккита савдо кемаси ҳамда Швеция ва Дания вертолётлари иштирок этмоқда. Дания TV 2 телеканалига кўра, бедарак йўқолганлар ағдарилган кема ичида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Ҳодиса ҳақидаги хабар Швеция денгиз бошқармасига 04:30 да Scot Carrier Британиянинг кемасидан келиб тушган. Экипаж аъзоларининг айтишича, улар сувдан келаётган қичқириқни эшитишган. Кемадан резина қайиқ туширилган, аммо ҳеч ким топилмаган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial