Макрон Франция миллий ассамблеяси тарқатиб юборилганини эълон | Human.uz | Rasmiy kanal
Макрон Франция миллий ассамблеяси тарқатиб юборилганини эълон қилди
Бу ҳақда Эммануэль Макрон ўзининг видеомурожаатида маълум қилди. Муддатидан олдин парламент сайловлари 30 июнь ва 7 июлга белгиланган. Бу бугунги Европа парламентига сайловлар фонида юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Франциянинг ҳукмрон “Уйғониш” партияси Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи “Миллий бирлашув” партиясига ютқазмоқда.
Politico нашрига кўра, Австрия, Франция ва Нидерландияда ҳам ўнглар ғалабага эришган.