Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Хитой билан тиббий туризмни ривожлантиради Туризм | Human.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Хитой билан тиббий туризмни ривожлантиради

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанган. Бу кўрсаткични жорий йилнинг якунига қадар бир баробарга ошириш мақсад қилинган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган Хитой – Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳамкорлик бўйича конференцияда мазкур масалалар муҳокама қилинган.

“Анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳудудий ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдик. Эндиликда икки томонлама тажрибалар алмашишда қатор лойиҳаларни амалга оширамиз”, деди Хитойнинг Циан шаҳри марказий кометити раҳбари ўринбосари Ванг Живеи.

Хитой (Сиан) – Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.

@humanuzofficial