Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистонда мактаб автобуси ағдарилиб кетди: жароҳатланганла | Human.uz | Rasmiy kanal

Қирғизистонда мактаб автобуси ағдарилиб кетди: жароҳатланганлар бор

Қирғизистоннинг «Манас» аэропорти – Бишкек трассасида мактаб автобуси ва «Go Bus» микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, соат 11:15 да тез ёрдам чақирилган, шундан сўнг икки нафар тиббий бригада воқеа жойига жўнаб кетган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида болалар бўлган мактаб автобуси ағдарилиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 16 киши жароҳатланган. Рўйхат шакллантирилмоқда. Икки нафар бола реанимацияда, аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial