Get Mystery Box with random crypto!

Эквадордаги кўчки қурбонлари сони 43 кишига етди Эквадорнинг | Human.uz | Rasmiy kanal

Эквадордаги кўчки қурбонлари сони 43 кишига етди

Эквадорнинг марказий қисмидаги Чимборазо провинциясида 26 март куни содир бўлган кўчки қурбонлари сони 43 кишига етди.

Қутқарувчилар вайроналар ва тонналаб тупроқ остидан 43 кишининг жасадини олиб чиқди. Икки киши шифохонада вафот этди.

Хатарларни бошқариш котибияти маълумотларига кўра, кучли ёмғир 24,3 гектар майдонда катта кўчкига олиб келди. Айни пайтда 45 киши бедарак йўқолган, 43 киши жароҳатланган. 32 киши қутқариб олинди.

Кўчки натижасида 163 та уй вайрон бўлган, 1034 киши бошпанасиз қолган.

Табиий офат жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

10 апрель куни 214 гектар майдонда тупроқ кўчиши қайд этилганидан сўнг янги кўчки хавфи туфайли минтақада огоҳлантириш даражаси «сариқ»дан «тўқ сариқ»га кўтарилди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial