Get Mystery Box with random crypto!

❤️ 𝄀 Soliha Qizlar 𝄀 ❤️

Telegram kanalining logotibi hijablik_muslimalar — ❤️ 𝄀 Soliha Qizlar 𝄀 ❤️
Telegram kanalining logotibi hijablik_muslimalar — ❤️ 𝄀 Soliha Qizlar 𝄀 ❤️
Kanal manzili: @hijablik_muslimalar
Toifalar: Video
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.79K
Kanalning ta’rifi

Муслима учун олий мақсад, Роббисига ва эрига осий бўлмаслик.
Жаннатга интилиб яшаш.
Менинг қалб дафтаримга хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-13 05:44:38
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоху ва барокатуҳ!

Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга
#улашинг
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿

@Hijablik_Muslimalar
1.4K views Исломбек Ибайдуллайевич , 02:44
Ochish/sharhlash
2022-08-12 18:37:29
#Video_status

Agar muhabbat Alloh uchun bo'lsa U hech qachon o'lmaydi


@Hijablik_Muslimalar
1.5K views⃝͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͟͢͞🇬͟͢𝗮͟͢𝘃͟͢𝗵͟͢𝗮͟͢𝗿͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͧ͢͟͞⃝, 15:37
Ochish/sharhlash
2022-08-12 14:10:44
Kimnidur Sevsangiz

@Hijablik_Muslimalar
1.5K views̤๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏, 11:10
Ochish/sharhlash
2022-08-12 12:17:19
Mashaallah

Jannatning 8 eshigi ochilar ekan



200 reaksiyaga arziydimi?

@Qoriyamiiz
1.6K views⃝͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͟͢͞🇬͟͢𝗮͟͢𝘃͟͢𝗵͟͢𝗮͟͢𝗿͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͧ͢͟͞⃝, 09:17
Ochish/sharhlash
2022-08-12 08:49:18
Sen ham meni kutayabsanmi...

200 reaksiyaga arziydimi?

@Qoriyamiiz
1.4K views⃝͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͟͢͞🇬͟͢𝗮͟͢𝘃͟͢𝗵͟͢𝗮͟͢𝗿͟͢͞ ͟͢͞⃝ ͧ͢͟͞⃝, 05:49
Ochish/sharhlash
2022-08-12 08:02:49 . А Д О Л А Т .
**

Ҳазрати Умарнинг ҳалифалик замонларида Шом волийси бўлган, жаноб Пайғамбаримизнинг дўстларидан бўлган Саъд ибн Абу Ваққос, Шомдаги бир масжидни кенгайтиришни истайди. Шу мақсадда масжиднинг атрофидаги ерларни эгаларидан сотиб ола бошлайди. Ҳар ким ўзига тегишли бўлган ерини бажонидил, маълум бир бадал эвазига сотадилар. Фақат, масжиднинг деворига туташиб кетган бир ернинг соҳиби бўлган яҳудий ўзининг ерини сотишликни хоҳламайди. Волий ернинг ҳақини ортиғи билан берсада, яҳудий ўзининг ерини масжид учун беришни истамайди. Бундан ғазабланган Волий, ерни яҳудийдан зўрлаб сотиб олади. Ернинг ҳақини унга беради.

Еридан айрилган яҳудий, мусулмон бўлган бир қўшнисига дардини айтади. «Менга зулм қилдилар», дейди. Қўшниси унга деди.:
--- Сен Мадинага бор. У ерда ҳалифа Умар бор. У зот сўнг даражада одилдир. Ўйлашимча, сенинг ишингни ҳал қилиб беради.

Шундай қилиб, яҳудий Мадина йўлига отланади. Бир неча кун юра-юра Мадинага етиб боради. Одамлардан Ҳалифанинг қаердалигини суриштиради. Одамлар, ҳурмо дарахтининг соясида дам олиб ўтирган, оддийгина кийинган одамни кўрсатиб: --Мана шу одам ҳалифадир, дейишади.
Яҳудий Умарнинг олдига боради. Унинг атрофида на бир соқчи, на бир қўриқчи бор эди. Ҳалифа дейилган одам эса, хотиржамгина дам олар эди. Салом бериб унинг ёнига ўтирди. Дардини англата бошлади. Ҳалифа уни диққат билан эшитади. Кейин ёнида ётган бир парча тери (ёки суяк)ни олиб шундай деб ёзади:
--- «Эй Саъд! Биласанки, менинг адолатим Нуширавонникидан кам эмасдир!» Кейин терини яҳудийга узатади:
---- Унга мана шуни олиб бор!
Яҳудий тери парчасини олиб йўлга тушади. Йўлда кетар экан, ўзига ўзи шундай дейди: Ким ҳам бир тери парчасига эътибор берар эди. Кейин, Шомдаги Волийнинг атрофидаги дабдаба қаерда-ю, Мадинадаги бу тавозеъ қаерда? Шомдаги у одамлар Мадинадаги ҳалифани менсимасалар керак... Нима бўлса бўлди, дейди умидсиз ҳолда.

---- Шомга етиб келади. Волийнинг олдига ҳалиги терини олиб боришни истамайди ҳам. Чунки, бундан бир натижа чиқишига кўзи етмайди.
Қўшнисига бўлган воқеани айтиб берди. Қўшниси деди:
---Сен шунча вақт кетказиб, шундан шунга бориб келдинг. Энди бу ишни охирига етказ. Терини олиб бор Волийга. Натижасини кўр.
--- Туғри! - ўйлади яҳудий. Шунча йўл босиб бориб келдим. Энди нима бўлса бўлар, шу хатни Волийга олиб боришим керак.

Эртасига яҳудий Волийнинг ҳузурига чиқади. Волийга тери парчасини берди.
--- Мадинадаги Ҳалифанинг сенга ёзган хати бу!
Волий ёзувли терини олади. Ундаги ёзувни ўқир ўқимас, ранги оқариб кетади. Бошини эгганча, узоқ вақт жим қолади. Ниҳоят, хавотир акс этган юзини кўтариб, шундай дейди:
--- Ерингиз сизга қайтариб берилади. Илтимос, уни қайтариб олинг....
Яҳудий кутилмаган бу гапдан ҳайратга тушди. Биргина жумланинг Волийга шу қадар таъсир қилишини асло таҳмин қилмаган эди. Ҳайратини яширмай Волийдан сўради:
--- Биргина жумла сизни шунчалик хавотирга солишини кутмаган эдим. Нима учун бу сизни шу қадар қўрқитиб юборди?

---Англатай сенга. Англатай... --- деди, Ҳазрати Саъд, --- Бу жумланинг бир ҳикояси бор. Тинглаб кўр. Кейин менга бу жумла нега бунчалик таъсир қилганини билиб оларсан. Ўтир, эшит.

--- Ислом келишидан аввал, ҳозир ҳалифа бўлиб турган Умар билан бирга Эрон тарафларига тижорат мақсадида кетдик. Ўзимиз билан икки юзта туя ҳам олган эдик. Эронга етиб бордик. Бир ерда ўйин ўйнаётган одамларни тамоша қилиб турганимизда, у ердаги баъзи йигитлар бизнинг туяларимизга кўз тикдилар. Уларни биздан тортиб олдилар. Улар қароқчи тўдалардан эдилар. Биз туяларимизни улардан олишга кучимиз етмас эди. Қўлимизда пулимиз ҳам қолмаган эди. Тунаш учун эски бир уй топдик. Уй эгасига аҳволимизни тушунтирдик. Уй эгаси яхши одам эди.
--- Сиз бу ишни Қиролга бориб айтинг. Қиролимиз жуда одил ҳукмдор. Бу ишингизни ҳал қилиб бериши аниқ, --деди у.
1.3K views Исломбек Ибайдуллайевич , edited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-12 02:21:23
#Бисмиллаҳ

Бир дарвешга “хайрли жумалар“ дейишибди.

У эса “жума шундоқ ҳам хайрли“ дебди.

Кейин “жума муборак бўлсин“ дейишибди.

У эса “жума шундоқ ҳам муборак кун“ дебди.

Унда нима дейлик сен айт дейишибди сўнгра у:

“Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин“ денг, деган экан.

ЖУМА ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН АЗИЗЛАР.

Бошқаларга
#УЛАШИНГ
═══════════════════

@Qoriyamiiz | Jannat sari bir qadam
1.4K views Исломбек Ибайдуллайевич , 23:21
Ochish/sharhlash
2022-08-11 20:18:26 Биз эрталабдан қиролнинг ҳузурига чиқишга қарор бердик. Тўғриси, мол аламидан туни билан кўзимизга уйқу келмади. Ажабо, бу Қирол дегани, бизнинг гапимизга эътибор берармикин? Дардимизга бир чора топармикин?...

Эртасига Қиролнинг ҳузурига бордик. Аҳволимизни тушунтирдик. Унинг ёнидаги бир таржимон бизнинг гапларимизни Қиролга таржима қилиб берди. Қирол Нуширавон бизни диққат билан тинглагандан кейин, ҳар биримизга бир косадан олтин берди.
--- Энди боринглар. Эртага мамлакатингизга қайтинг, деди.

Биз ётоғимизга қайтиб келдик. Натижадан мамнун эмас эдик. Бўлган гап сўзларни уй эгасига айтиб бердик. У бизни эшитганидан сўнг:
--- Бу ерда бир хатолик бор, деди. --- Юринг бирга борайлик. Мен ўзим сизга таржимонлик қиламан.
--- Майли, дедик.

Биргалашиб Қиролнинг ҳузурига яна бордик. Ҳамроҳимиз бизнинг бошимизга тушган воқеаларни баён қилди. Биз, тўғрироғи ҳалиги таржимонимиз, воқеани англатгани сари, Қиролнинг ранги сарғая борди. Кейин Қирол кечаги таржимонни чақиртирди. Ундан бир нарсалар сўради. Сўнг ўрнидан туриб, ҳар биримизга икки косадан олтин берди.
--- Бир оздан сўнг туяларингиз шу ерга келади. Уларни олиб эрта тонгда бу ерни тарк этинг. Фақат, шаҳардан чиқишда бирингиз шарқ тарафдаги дарвозадан, иккинчингиз ғарб тарафдагисидан чиқинг.
Биз бирон нарса демасдан, лекин у ердан ҳеч нарсага тушунмасдан чиқдик. Аммо биз энди ҳурсанд эдик.

Кечга яқин эшик олдига икки юзта туяларимизни олиб келишди.
--- Бизга ҳолатни тушунтир, --дедик уй соҳибига. ---Нималар бўляпти?
--- Сизнинг туяларингизни тортиб олганларнинг бири, Нуширавоннинг катта ўғли экан. Иккинчиси эса вазири экан. Улар тўда тузиб талончилик иши билан шуғулланар эканлар. Сиз аввал борганингизда таржимон буни тушунган. Аммо, Қиролнинг ўғли ва Вазирни ҳимоя қилиш мақсадида, Қиролга буни айтмаган экан. Мен бўлган воқеани айтганимда, Қирол буни дарҳол тушунди. Лекин, сиз нега фарқли эшикдан чиқишингиз лозимлигини мен ҳам тушунмадим.

Эртасига мен, айтилганидек, шарқ тарафдаги дарвозадан чиқдим. Чиқишда икки кишини дорга осилиб турганларига кўзим тушди. Одамлар уларни тамоша қилиб турар эдилар. Мен улардан сўрадим:
--- Ким булар? Айблари нима экан?
--- Уларнинг бири, Қирол Нуширавоннинг тўнғич ўғли. Иккинчиси унинг вазири. Улар бизнинг юртимизга келган икки арабни талон тарож қилишган. Жабрдийдалар эса, Қиролга шикоят қилганлар. Қирол аҳволни билиб, уларни дорга осдирди.

Ҳа, Нуширавон ўз ўғлини, жинояти учун осиб ўлдирган эди.
Ҳазрати Умар чиққан эшикда эса, бизнинг шикоятларимизни Қиролга нотўғри таржима қилган таржимонни осилганини кўрди.

Мана шу сен келтирган терида, Ҳазрати Умар шундай деяпти: «Биласанки, мен Нуширавондан адолатсиз эмасман!» Бу билан менга Ҳалифа ўша воқеани эслатмоқда.

Демоқчики:

«Эй Саъд! Агар халқингга зулм қиладиган бўлсанг, мен сенинг кўз ёшларингга қарамай, сени қатл қиламан! Ҳудди Нуширавон ўз ўғлининг кўз ёшларига боқмагани каби!»

Энди тушундингми, нега рангим оқариб кетганини?.


@Qoriyamiiz | Jannat sari bir qadam
1.3K views Исломбек Ибайдуллайевич , 17:18
Ochish/sharhlash
2022-08-11 18:08:29
De..!

@Qoriyamiiz | Jannat sari bir qadam
1.3K views̤๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏, 15:08
Ochish/sharhlash
2022-08-11 17:29:55
Шундай ибратли хикойалар ташлайми
Anonymous Poll
37%
Ха ташланг хикойа босин факат
14%
Йок шартмас
49%
Хикойа статус видйо маруза ташенг
131 voters1.2K views Исломбек Ибайдуллайевич , 14:29
Ochish/sharhlash