Get Mystery Box with random crypto!

-Бу кўпроқ сектага ўхшайди BBC тармоқли маркетинглар тизими ҳ | Grijaga foydali mashqlar va maslahatlar

-Бу кўпроқ сектага ўхшайди

BBC тармоқли маркетинглар тизими ҳақида ҳужжатли фильмни тақдим этди. Фильм муаллифи Younique ва Nu Skin тармоқли маркетинг компаниялари фаолиятини чуқур ўрганган. Шахсан ўзи уларга аъзо бўлиб, трейнингларида қатнашган. 100лаб одамлар билан интервью қилган.

Бундай компаниялар одатда улкан имкониятлар ва бойлик вада қилишсада таҳлилларга кўра (Nu Skin мисолида) 89 фоиз аъзолар бир тийин ҳам даромад кўра олишмаган. Фақатгина 1 фоиз дистрибюторлар Буюк Британияда тўланадиган минимал ойликдан кўпроқ даромад кўришган. Ушбу компанияларнинг мақсади товар сотиш эмас балки янги аъзоларни пирамидага йиғиш. Аъзоларнинг ўзи у товарларни сотиб олишини ҳисобга олсак унда бу компаниялар маҳсулотлари ҳечкимга керак эмаслиги аён бўлади. Улар фақат янги аъзолар билангина яшашда давом этади. Яхшироқ даромад истагида бўлган ўн минглаб одамларнинг орзуларидан пул қилишади.

Тармоқли маркетингга аъзо бўлган одамлар зомбилаштирилади. Мунтазам равишда трейнинглар ўтказиб уларнинг миялари ювилади. Бу соҳадан чиқиб кетган кўпчиликка кўра бу қандайдир сектага ўхшайди. Трейнингларда товарни қандай сотиш эмас балки бошқа одамларни жалб қилиш, психологик манипуляциялар ўргатилади. Тренерлар аъзоларнинг юриб туриши ва ким билан гаплашиш гаплашмаслигигача қоидалар ўрната бошлайди.

Ўзбекистонда ҳам тармоқли маркетинглар сўнгги йиллар жуда авж олди. Уларнинг айримлари ёввойи кўринишга эга. Улар товарлари ҳарнарсага даволиги ҳақида ёлғон ишлатишдан ҳам тап тортишмаяпти. Мисол учун коралл кальцийси орқали пирамида тизимида ишловчи Беверли компанияси. Уларнинг кальцийси оддий аптекадаги калцийдан фарқ қилмасада 20 баробар қиммат. Лекин уни уйдирмалар ишлатиб сотишга уринишади. Тренерлар аъзоларни алдашга ўргатади улар эса ўз навбатида янги аъзоларни.

Тармоқли маркетингдан узоқроқ юринг. Уларнинг ўлжалари одатда аёллар бўлади. Агарда яқинларингиз ҳам шу ишларга аралашиб қолган бўлса ушбу фильмни кўрсатинг. BBC бутун дунёда энг ишончли манба ҳисобланади. Ундан аниқ хулосалар чиқарса бўлади. Орзу ҳавасларингиздан фойдаланиб сизни алдашларига йўл қўйманг. Ҳуқуқ тартибот органлари ҳозирча бу мавзуда жим. Билмадим балки бирон сабаби бўлиши мумкин. Бу Ўзбекистон. Бизнес эгалари кимнингдир кимдири бўлиши эҳтимоли катта. Шунинг учун ўзингиз учун фақат ўзингиз қайғуришингизга тўғри келади.

Манба:Нозим Сафари
Каналов уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEHEt4tL5dZTFD8D-g

Фильмни албатта томоша қилинг