Get Mystery Box with random crypto!

​Хайрли тадбир Наманганда GRAND TA’LIMнинг яна бир филиали о | GRAND TA'LIM

Хайрли тадбир

Наманганда GRAND TA’LIMнинг яна бир филиали очилди
#tadbir

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида GRAND TA’LIM Наманган шаҳридаги ўзининг 3- филиалини очилиш тадбирини ўтказди.
Тадбирни GRAND TA’LIM директори Музаффар Саттиев сўз олиб, муассаса тарихи ва бугуни ҳақида сўзлаб берди ҳамда меҳмонларга миннатдорчилик билдирди. Маросимга таклиф этилган муҳтарам устозлар, меҳмонлар янги таълим маскани халқимизга узоқ йиллар хизмат қиладиган даргоҳларидан бўлишига тилак билдириб, хайрли дуолар қилдилар.
Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳамда республикамизнинг Самарқанд, Андижон, Навоий ва Фарғона вилоятларидаги бир неча филиалларимизда айни дамда юзлаб юртдошларимиз билим олишмоқда.
Янги иш бошлаётган билим маскани юртимизда фойдали илм тарқатишда ҳисса қўшувчи, фарзандларимизни билимли, салоҳиятли ва етук инсонлар бўлиб камолга етишларида хизмат қилувчи масканлардан бўлишини умид этамиз.

Манзил: Наманган шаҳри, Нуробод массиви, Қўқумбой шоҳкўчаси, 62-уй.
Телефон рақами: 95 201 29 92.

|Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт