Get Mystery Box with random crypto!

Шодиёна Мустақиллик байрами табриги Ассалому алайкум! | GRAND TA'LIM

Шодиёна

Мустақиллик байрами табриги

Ассалому алайкум! Сизни GRAND TA’LIM нодавлат таълим муассасаси ва шахсан ўзим номимдан Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан самимий табриклайман.

Ўзбекистонимизнинг нуфузи тобора дунёда юксалиб, танилиб бормоқда. Барча соҳаларда эришаётган ютуқларимиздан кўзимиз қувнайди. Бу йили "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтаётган байрам ўзгача руҳда бўлиб ўтмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга, оила аъзоларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ишларингизда муваффақият ва зафарлар тилайман!

Юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон эзгу мақсадларига етсин! Мустақиллигимиз бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан Музаффар Саттиев.

@grandtalim