Get Mystery Box with random crypto!

ГЕНЕРАЛИССИМУС

Telegram kanalining logotibi generalissimus77 — ГЕНЕРАЛИССИМУС Г
Telegram kanalining logotibi generalissimus77 — ГЕНЕРАЛИССИМУС
Kanal manzili: @generalissimus77
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.16K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Konstitutsiyasi 29-modda.
Har kim fikrlash, so‘z va e’tiqod erkinligi huquqiga ega. Har kim o‘zi istagan axborotni izlash, olish va uni tarqatish huquqiga ega.

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-14 07:56:31 Қўшма Штатларнинг собиқ контрразведка агенти Моника Уитт сиртдан Эронга жосуслик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берган.

Уитт 2013 йилда Эронга қочиб кетган ва гўёки ўшандан бери Эроннинг тезкор ходимларига унинг собиқ ҳамкасбларига қарши ҳаракат қилишда ёрдам берган. Бундан ташқари, у эронликларга Пентагон дастурларидан бирининг коди номи ва махфий сирларини очиб берган, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, америкалик аёл билан бирга Эрон фуқаролари ҳам айбланмоқда.

«Моника Уитт Эрон режимига юқори даражадаги разведка дастурини ва АҚШ разведка хизмати зобитининг шахсини ошкор қилганликда айбланмоқда», – деди Бош прокурорнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Демерс.

«Шунингдек, Эрондан тўрт нафар хакер АҚШ разведка ҳамжамияти аъзолари, Уитт хонимнинг собиқ ҳамкасбларига қаратилган турли хил компютер жиноятларида айбланмоқда», – дея қўшимча қилган у.
19 views04:56
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:54:49 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.
21 views04:54
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:49:18 ​​Нима девонг?

Маҳалла раиси паркда қурилиш бўлишини маъқуллабди, маъқуллагани майлику-я, лекин демократия ҳақида маъруза ҳам ўқиб кетибди.

Унинг сўзларига кўра - “демократия кўпчиликнинг камчиликка бўйсуниши экан”.

Ҳа, ҳа, айнан шунақа экан, яъни камчилик бўлган амалдорлар бир қарор қабул қилади, кўпчилик бўлган халқ уларга сўзсиз бўйсунади.

Биз роса ҳам демократик давлатда яшаётган эканмизда-а.

Бундай қараш билан ўлчанадиган бўлса, биз демократия индексида Туркманистон ва Шимолий Кореядан кейин учинчи ўринда эканмиз-да.

P.S. Бу маҳалла раиси, у нима деяётганини ўзи ҳам тушунмайди, прикольно даааа ?

@tentakminds
22 views04:49
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:21:19 ​​Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан хайрлашди.

Немислар уни ўзларига раҳбарлик қилишини истади ва Меркел 18 йил давомида 80 миллиондан ортиқ немисларни ўз малакаси, маҳорати, фидойилиги ва самимийлиги билан бошқарди.

Мамлакатидаги ушбу ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида унга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликлар қайд этилмаган ... У биронта қариндошини лавозимга тайинламаган ... У ўзини шон-шараф яратувчиси деб даъво қилмаган ... У ҳеч қандай аҳмоқона гапларни гапирмаган.

Ҳа, бу ўша (Aнгела Меркел) “Дунё хоними” деб тан олинган ва олти миллион эркакка тенг деб таърифланган аёл.

Яқинда Aнгела Меркел партия раҳбарияти лавозимини тарк этиб, уни ўзидан кейин бўлганларга идеал ҳолатда топширди.

Шу куни немисларнинг реакцияси тарихда мисли кўрилмаган бўлди — одамлар уйларнинг балконларига чиқдилар ва ҳеч қандай дабдабали тантана-маросимларсиз 6 дақиқали илиқ қарсаклар билан Меркелни кузатишди.

Германия мамлакатнинг одмигина етакчиси, мода ёки ҳашамга қизиқмаган ва кўчмас мулк, машиналар, яхталар ёки хусусий самолётлар сотиб олмаган кимёвий физик аёл билан хайрлашди.

У 18 йилдан кейин ўша сизга таниш устидаги бир хил либосида ўз лавозимини тарк этди.

Бир матбуот анжуманида аёл журналист Меркелдан сўради: “Биз сизнинг кийимларингиз такрорланганини пайқадик. Нега? “

Меркел жавоб берди: “Мен давлат хизматчисиман, модел эмасман”.

Бошқа бир матбуот анжуманида ундан: “Уйни тозалайдиган, овқат тайёрлайдиган ва ҳоказо хизматкорларингиз борми?”, деб сўрашди.

Унинг жавоби қуйидагича бўлди: “Йўқ, менинг ишчиларим йўқ ва улар менга керак эмас. Уйда бу ишларни эрим ва мен қиламиз“.

Кейин бошқа бир журналист “Ким кийим ювади, сизми ёки эрингизми?”, деб сўради.

Жавоб бундай бўлди: “Мен кийимларни тартибга келтираман, эрим кир ювиш машинасини бошқаради ва бу одатда кечаси содир бўлади”.

У сўзини якунлаб: “Сиздан мендан ҳукуматдаги ишимиздаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўрашингизни кутган эдим”, деди.

Меркел хоним оддий фуқаролар сингари кичик квартирада яшайди. У Германиянинг Бош вазири этиб сайлангунига қадар ҳам шу хонадонда яшаган. Унинг на вилласи ва на хизматкори бор.

Бу Aнгела Меркел, Европада энг иқтисоди гуркираган Германиянинг Федерал канцлери!
Манба: интернет
@imaginative_girl
87 views16:21
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:10:21 На аллее возле ресторана «Голубые купола» состоялась встреча хокима города Ташкента Джахонгира Артыкходжаева с общественностью по вопросу создания комплекса «Истиклол». На встрече один из горожане предложил провести референдум и спросить мнение людей о том…
99 views14:10
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:07:21 На аллее возле ресторана «Голубые купола» состоялась встреча хокима города Ташкента Джахонгира Артыкходжаева с общественностью по вопросу создания комплекса «Истиклол».

На встрече один из горожане предложил провести референдум и спросить мнение людей о том, нужен ли им комплекс или стела в сквере возле ЦУМа. Отметим, на данный момент в зашиту сквера собрано более 9 000 подписей.

На эту инициативу хоким Ташкента ответил: «Я — референдум», добавив, что никаких народных голосований не будет. Встреча закончилась тем, что глава столицы пообещал в трехдневный срок представить проект будущих изменений в сквере.
98 views14:07
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:46:12 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йил 13 февралъ куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2020 йилнинг 06 март куни Китоб тумани “Али-қушчи” МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи Х.Х туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда қариндоши Х.Д 2020 йилнинг 02 март куни яшаш уйига маст ҳолатда келиб, ўғли У.Ш.ни чап кўзига қўли билан уриб жанжал вақтида пичоқ билан тан шикасти етказганлигини билдириб, Д.Х.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
24.03.2020 йилда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлаби тергов даврида жабрланувчи ва гумонланувчиларни берган кўрсатувларига кўра Китоб тумани ТБ суриштирувчиси томонидан 25.03.2020 йилда фуқаро Д.Х ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Тергов ҳаркатларида гумонон қилинувчи Д.Х қариндоши Ш.У.ни яшаш уйига келиб, дарвозани тақиллатган вақтида дарвоза тагида бўлган Ш.У.ни кўзига тегиб кетганлигини сўнгра қулида бўлган пичоқ билан ерга йиқилиб кетиб тан шикасти олганлигини маълум қилган.
Жабрланувчи Ш.У ҳам гумон қилинувчи Д.Х каби кўрсатувлар берган. Шу вақтда ўзаро икки томон қариндош бўлганликлари боис, ўзаро ярашишган.
Дастлаб тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан юритилган жиноят иши 27.03.2020 йилда томонларнинг ярашганлик муносабати билан кўриб чиқиш учун судга юбориш қарори билан якунланиб, 30.03.2020 йилда Китоб туман прокурори орқали судга юборилган.
ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судининг 07.05.2020 йилги ажримига кўра жиноят иши ярашув асосида тугатилган.
Д.Х жабрланувчи Ш.У.га соғлиги учун кетган сарф харажатларни бермаганлиги боис, жабрланувчи Ш.У.ни онаси Х.Х қайта ишни куриш учун судга мурожат қилган.
ЖИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 25.12.2020 йилдаги ажрими билан 07.05.2020 йилдаги суд ажрими бекор қилиниб, иш янгитдан бошқа суд таркибида кўриш учун ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган.
ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан иш бошқатдан курилиб, 25.01.2021 йилдаги ажрими билан жиноят иши умумий қоидалар бўйича дастлабки терговни қайта холисона амалга ошириш учун Китоб тумани прокуратурасига қайтарилган.
 Шу куни Қашкадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши ўрганилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи Д.Х.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қулланилган.
Хозирда мазкур холат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
95 views13:46
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:41:10 Омбудсман: Оҳангаронда калтакланган маҳбус дея тахмин қилинаётган шахсга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланди
https://human.uz/site/inner/10194
93 views13:41
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:38:00
«Демократия - это подчинение большинства меньшинству!»
81 views13:38
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:50:11 #Тайинлов

Пардаев Уктам Бердимуродович - Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У.Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

У шу кунгача Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
96 views12:50
Ochish/sharhlash