Get Mystery Box with random crypto!

'2,4 миллион ишчи ўрни яратилди', '8,4 миллиард сўмга портал т | Gaplashamiz

"2,4 миллион ишчи ўрни яратилди", "8,4 миллиард сўмга портал тайёрланди", "бир донаси 12 миллион 535 минг сўмдан кўчат экилди".

Ўқиб, йиғлагиларим келади. Турли саволлар миямда ғужғон ўйнайди. Ғазнамиз тешик тоғора бўлиб ётганда, унга келганини ютаётган юҳолар турганда бизга инвестиция нимага керак?

Халқ пулини туя қилаётганлар ўзи келажагини Ўзбекистонда кўрадими? Қурғоқчилик, қум бўрони ва яйдоқ чўлга айланаётган юртимиз келажаги нима бўлади? Ахлоқи, соғлиги ва ақлонияти кетаётган авлодимиз ҳолига ким қайғуради? Саволлар беҳисоб.

Энг аламлиси, шундай хабарлар тарқаганда бунга масъул идоралардан битта мард чиқиб, шартта: "Мана ўша дарахт, пулига арзийди", "Сайтнинг структураси ва ишлари шунақа мураккаб ва қиммат, ма кўр!", "Мана ўша ишчи ўринлар, бу кетишда иш ўринлари кўпайиб, чет элдан мигрантларга муҳтож бўламиз", деб айта олмайди.

Жуда бўлмаганда назорат органлари улар изидан тушиб, жиноятчиларни жазоламайди. "Ўмарилганлар ҳазм қилиб юборилган, озгина сабр қилсак халқ унутади", қабилида ишлар йўлга қўйилган, афсус.

"Агар ишлар эгасига топширилмаса, қиёматни кутгин". Биз эса қиёматни кутамиз. Унда саволлар жуда оғир бўлади. Агар дунёдаги саволлардан эсон-омон ўтиб олинса...

@MubashshirAhmad