Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона туманида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар ета | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона туманида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун намунавий семинар, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Фарғона туманидаги “Улуғбек” МФЙ мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун намунавий семинар, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги етакчилари, “Улуғбек”, “Баҳор”, “Чимён” МФЙларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди ва ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунча берди.

Тадбирларга маҳаллалардаги кекса-ю ёш жалб қилиниб, улар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, китобхонлик, маданият ва санъат, компьютер саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилди.

Фарғона тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда тумандаги 12-ўрта таълим мактабида ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмалари, ҳарбийларнинг чиқишлари, “Менинг маҳаллам – менинг фахрим” мавзусида фольклор-этнографик жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди. Ёш оилалар ўртасида ош танлови, шунингдек қатнашчилар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.